Мақола топилди: 8 та

1.Сайловлар яқин: "Миллий тикланиш" партияси синовларга тайёрми?

Сайловларда муносиб ўринларга эга бўлиш, халқимизнинг ишончи ва меҳр-муҳаббатини қозониш учун уларни баландпарвоз гаплар ва қуруқ ваъдалар билан эмас, балки ҳозирданоқ амалий ишларимиз орқали рози қилишимиз муҳим аҳамият касб этади.


2.Наманганлик тадбиркорлар қийналган оилаларга меҳр улашмоқда!

Саховатпеша инсонлар, мард тадбиркорлар очган фонд ҳисобига кимдир маблағ туширяпти, кимдир пластик картасидан пул ўтказди, яна  кимдир озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келди. Волонтёрлар ва транспорт воситаларини ажратганлар ҳам бўлди. Шу ташаббус бошлангандан бери ўтган 3 кунда 200 миллион сўмдан ошиқ пул ва 300 миллион сўмликдан кўпроқ озиқ-овқат маҳсулотлари йиғилди.


3.Президент аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги фармонни имзолади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.


4.Депутат чорлови: Мураккаб вазиятда ҳам энг олий мақсад - халқимиз оғирини енгил қилиш

Қайд этиш жоиз, Президентимиз халкимизга қилган мурожаатида ҳозирги мураккаб вазиятда “Юксак тафаккур, темир интизом, сабр-тоқат ва масъулиятни чуқур ҳис қилиш” ҳар раҳбарга, ҳар бир фуқарога муҳим бир ҳаётий шиор ва вазифа бўлиши кераклигини таъкидлади.


5.Июнь ойидан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Жорий йилнинг 1 июнь санасидан эътиборан Ўзбекистон Республикасида қатор ўзгаришлар бўлиши кутиляпти. Адлия вазирлиги янги ой бошидан мамлакатда бўладиган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.


6."Hududgaz Namangan": Суюлтирилган газ тизимининг бир кунлик иши қандай самара берди?

Наманган вилоятида “Маҳаллабай” бўйича ишлаш механизми ташкил этилган бўлиб, эндиликда ҳар бир маҳалла кўчалари бир куннинг ўзидаёқ суюлтирилган газ билан таъминланмоқда. Хусусан, шу йилнинг 13 август куни вилоятдаги суюлтирилган газ истеъмолчиларига “Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиали томонидан жами 231,6 тонна суюлтирилган газ етказиб берилиб, 2550 нафар истеъмолчига ID карталар тарқатилди. Эҳтиёжманд оилаларга 27 дона маиший газ баллонлари берилди.


7."Hududgaz Namangan": Суюлтирилган газ таъминотида бугун нималарга эътибор қаратилди?

шу йилнинг 16 август куни вилоятдаги суюлтирилган газ истеъмолчиларига “Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиали томонидан жами 190,5 тонна суюлтирилган газ етказиб берилиб, 3755 та аҳоли хонадонларига ID карталар тарқатилди. Эҳтиёжманд оилаларга 30 дона маиший газ баллонлари етказиб берилди.


8.Наманганда умумхалқ ҳашарида 1 миллионга яқин киши иштирок этди
Ҳашар давомида 1 603 гектардаги майдонлар ободонлаштирилди, 762 тонна чиқиндилар чиқариб ташланди. 461 километр бўйлаб ариқ ва лотоклар тозаланди, 672 та қабристон ва 30 та муқаддас зиёратгоҳ обод қилинди. 804 144 дона дарахт ва кўчатларга шакл берилиб, оқлаш ишлари бажарилди. Эҳтиёжманд 1 191 та оиланинг 25 932 м2 уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирланди. 1 211 та хонадон, 393 нафар ногиронлиги бор ва ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олинди.

--> -->