Мақола топилди: 15 та

1.Хушхабар: Мингбулоқ конидан нефть қазиб олинди

Лойиҳа Ўзбекистон ва Хитой ўртасида энергетика соҳаси бўйича ҳамкорликда амалга оширилаётган энг йирик лойиҳалардан бири бўлиб, у "Бир макон – бир йўл" тарихий стратегияси доирасида амалга оширилмоқда.


2.Наманганда биринчи буйрак трансплантацияси амалга оширилди

2 соату 30 дақиқа давом этган операция давомида Наманган шаҳрида яшовчи 37 ёшли Барно Мусабоевага донор - отаси Собиржон Мусабоевнинг бир буйраги трансплантация қилинди. Уларнинг ҳолати қониқарли.


3.Хайрулло Бозоров тиббиёт бирлашмаларининг ҳар бирига "Нексия-3" ажратди

Президентимиз табрикномасида Наманган тиббиёти шундай эътироф этилди: Нафақат пойтахтимиз, балки Наманган, Хоразм, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё ва бошқа вилоятларда кардиожарроҳликка оид энг мураккаб амалиётлар, етакчи марказларимизда буйрак ва жигар, ўзак ҳужайра трансплантациялари муваффақиятли бажарилаётганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.


4.Учқўрғонда шифокорга даҳшатли тажовуз: Жарроҳнинг кўзи кўрмай қолди

Афсуски, беморнинг яқинлари томонидан тиббиёт ходимларига ғайриқонуний равишда тажовуз ва таҳдид қилиниши билан боғлиқ ҳолатлар кундан кунга кўпайиш билан бирга, уларнинг зўравонликлари шифокорлар соғлиғининг қайта тиклаб бўлмас даражасигача ҳам етишига сабаб бўлмоқда. Бу эса соҳа ходимлари ҳимоясини ҳар қачонгидан-да янада кучайтириш, ҳуқуқ тартибот органлари томонидан айбдорларга кескин чоралар кўришни, бундай ҳолатларга муросасиз бўлишни кун тартибига қайта қайта қўймоқда.


5.Наманганда илк бор бош мияда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Бу жаҳон тиббиёти илғор усул ва услубларини вилоятимиз тиббиётида қўллашга астойдил интилаётган нейрожарроҳ Сайдулло Шарифбоевнинг изчил саъй-ҳаракатларининг самарасидир. Шу тариқа, нафақат Наманган, балки, Ўзбекистон тиббиётининг жарроҳлиги тарихида илк марта бош мияда олиб борилган нейроэндоскопик амалиёт муваффақиятли чиқди.


6.МАШРАБИ МЎЪТАБАР ЎЗУМ...

Улуғ шоир, ҳамюртимиз Бобораҳим Машраб шеърияти ўта халқчил ва оммага яқинлиги билан эъзозланади, севиб хиргойи қилинади. Бу оташзабон шоир ижодини тадқиқ этишда жонбозлик кўрсатаётганларнинг пешқадам вакили Мўмин Ҳошимхоновдир. Ҳозиргача ҳамюртимиз ҳаёти ва ижодига доир 15 га яқин йирик китоблар яратди. Хусусан, жиззахлик олим Машраб ҳаёти, фаолияти, ижоди бўйича фундаментал (заминий) тадқиқотлар олиб бориб олтита монография ва иккита ўқув –услубий қўлланма яратган. 


7.Ўзбекистонда янги профессионал таълим қандай ташкил этилади?

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимига жаҳоннинг 130 дан ортиқ давлатда амал қиладиган Миллий малака тизими жорий этилмаганлиги ҳамда кичик мутахассис кадрлар тайёрлаб келинаётган таълим дастурлари ЮНЕСКО халқаро ташкилоти томонидан қабул қилинган “Таълимнинг Халқаро стандартлари”га мос келмаслиги сабабли тайёрлаган маҳаллий кадрларимиз халқаро меҳнат бозорида ўз ўрнини топишига тўсқинлик қиларди.


8.Диққат, Коронавирус: Нималар қилмоқ керак?

Коронавирус инфекциясининг юқиш омилларидан эҳтиёт бўлиш заруриятини асло унутмаслик керак. Ҳар бир инсон касалликдан ўзини муҳофаза қилиш билан яқинларини, маҳаллани, меҳнат жамоаси ва таълим муассасасини  коронавирус инфекциясидан асраган бўлади. Тиббиёт ходимлари билан бутун жамоатчиликнинг ҳамжиҳатликдаги саъй-ҳаракати азиз ватанимизни, унинг меҳнаткаш аҳлини ўта юқумли ва мудҳиш оқибатлар келитириб чиқарувчи касалликдан ҳимоялашнинг муҳим шарти эканлигини асло ёддан чиқармаслик лозим.


9.ПРЕЗИДЕНТ КОРОНАВИРУС БЎЙИЧА ХАЛҚИМИЗГА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

Бутун халқимиз аниқ билиши керак: биз коронавирусга қарши кураш фаолиятини ошкоралик тамойиллари асосида олиб боряпмиз. Жаҳон жамоатчилигини ҳам, халқимизни ҳам вақтида хабардор этиб боряпмиз. Керакли чораларни янада кучайтирамиз. Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади, деб ишонаман.


10.Депутат чорлови: Мураккаб вазиятда ҳам энг олий мақсад - халқимиз оғирини енгил қилиш

Қайд этиш жоиз, Президентимиз халкимизга қилган мурожаатида ҳозирги мураккаб вазиятда “Юксак тафаккур, темир интизом, сабр-тоқат ва масъулиятни чуқур ҳис қилиш” ҳар раҳбарга, ҳар бир фуқарога муҳим бир ҳаётий шиор ва вазифа бўлиши кераклигини таъкидлади.


11.Президент қарори: Рамазон ойи 24 апрелдан бошланади

2020 йил, 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Муборак рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Рамазон ойининг карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, уй шароитида, оила даврасида ўтказилиши учун зарур шароитлар яратилиши белгилаб берилди.


12.Хайр-эҳсон, эзгуликнинг мукофоти фақат яхшилик: Президент табрик йўллади

Муқаддас Қуръони каримнинг бир неча ўринларида хайр-эҳсон, эзгуликнинг мукофоти фақат яхшилик экани алоҳида таъкидланган. Бу каби пурмаъно ҳикматлар бугунги синовли кунларда жамиятимизда меҳр-оқибат, саховат ва мурувват, ўзаро тотувлик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитининг тобора юксалиб боришида акс этмоқда. 


13.Наманган тиббиётида катта йўқотиш бўлди

Наманганда бемор бўлган борки Гўзалга чиқади. Халқ онгига “Гўзал”даги тез ёрдам шифохонасида даво топиш сингиган. Бу ерда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали бор. Ушбу шифо масканини 23 йил бош шифокор сифатида бошқарган фидойи инсон Убайдулло Абдуллажонович Ҳожиматовни 68 ёшида вафот этди.


14.Президент мактаб битирувчиларига табрик йўллади

Cизларга, бутун мамлакатимиз ёшларига мурожаат қилиб айтмоқчиман: ҳеч қачон унутманг, сизлар инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон яшайдиган янги Ўзбекистон, янги Ренессанс бунёдкорисизлар. Сизларнинг ҳаётда ўз муносиб ўрнингизни топишингиз учун давлатимиз ва жамиятимиз бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларини тўла сафарбар этади. Халқимизнинг ана шундай юксак ишончига доимо муносиб бўлинг!


15.Президентимиз Қурбон ҳайити табригини йўллади

Ҳозирги мураккаб пандемия даврида диний ибодатларни уй шароитида адо этиш бўйича кўпни кўрган уламоларимиз томонидан билдирилган таклиф, ҳеч шубҳасиз халқимизнинг ҳаёти ва саломатлигини асрашга қаратилган энг тўғри қарордир. Ушбу улуғ айём кунларида барчамиз Қодир Аллоҳдан бутун инсоният бошидан кечираётган бундай оғир синовларни енгиб ўтишда Ўзи мададкор бўлишини сўраймиз.


--> -->