Мақола топилди: 33 та

1.Халқ ичида бўл: вилоят ҳокими Учқўрғонда сайёр қабул ўтказди

Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров Учқўрғон туманида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида сайёр қабул ўтказди.


2.Халқ ичида бўл: вилоят ҳокими Учқўрғонда сайёр қабул ўтказди

Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров Учқўрғон туманида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида сайёр қабул ўтказди.


3.Президент қарори амалда: Попда парашют спорти секцияси очилди

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги Поп тумани ўқув-спорт техника клуби қошида вилоятдаги илк парашют спорт секцияси иш бошлади.


4.Сайловлар яқин: "Миллий тикланиш" партияси синовларга тайёрми?

Сайловларда муносиб ўринларга эга бўлиш, халқимизнинг ишончи ва меҳр-муҳаббатини қозониш учун уларни баландпарвоз гаплар ва қуруқ ваъдалар билан эмас, балки ҳозирданоқ амалий ишларимиз орқали рози қилишимиз муҳим аҳамият касб этади.


5.Ҳукумат қарори: Наманганда болалар боғчасига қамров кучайтирилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Наманган вилоятида мактабгача таълим ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва болаларни мактабгача таълимга қамраб олишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.


6.МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМДА КЕЧИКИШГА ҲАҚИМИЗ ЙЎҚ! ёхуд анъанавий август кенгашидаги ўйлар

Шавкат Мирзиёевнинг қуйидаги сўзларини эслаш жоиз: Мактабгача таълим тизимига алоҳида эътибор қаратаётганимиз бежиз эмас. Ёшлар тарбиясига бугундан эътибор бермасак, эртага кеч бўлиши мумкин...


7.Партия сайёр қабули: Уйчида тўпланиб қолган муаммоларга ечим топилди

- Маҳалламизда яхши ниятлар билан қурилган намунавий турар-жойларда яшаш тарзини номига муносиб, деб бўлмайди. Негаки, қурилиш фирмаси томонидан коттежларга сифатсиз тортилган ичимлик суви тармоқлари носоз ҳолатга келиб қолган. Сув чиқиб кетиши оқибатида кўчаларимиз чўкиб бормоқда. Дардимизни эшитадиган, муаммоларга дадил ечим топадиганлар топилмаяпти. Бу борада “Миллий тикланиш” партиясидан умидимиз катта, - деди “Оқтош” МФЙ оқсоқоли Юсуфжон Собиров.


8.Президент фидойи ўқитувчи мураббийларни мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонини имзолади. Давлат мукофотларига муносиб кўрилганлар орасида ўз соҳасида узоқ йиллар ҳалол меҳнат қилган, ёш авдод таълим-тарбиясига улкан ҳисса қўшиб келаётган наманганлик фидойи ўқитувчи мураббийлар ҳам эътироф этилди.


9.Билдиришлар тахтаси

10."Миллий тикланиш" сайлов арафасида ғалвирни сувдан кўтарди

Бугун юртимизда бир нечта сиёсий кучларнинг фаолият кўрсатаётгани жамиятда соғлом рақобатни вужудга келтириб, уларни чинакамига курашга чорламоқда. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси бу жараёнда фаол иштирок этиб, эл назарида бўлишга, чин маънода халқ ишонган партияга айланишга астойдил ҳаракат қилмоқда. Бунга эришиш учун аввало, партия давр шиддатига ва бугунги кун талабига мос ҳолда иш олиб бориши керак.


11.ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН УЙДИРМАЛАР ёхуд Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармасининг баёноти қандай?

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: вилоят мактабгача таълим тизимида юз бераётган ижобий ўзгаришларни теран англаган, лекин ўзини билиб билмаганликка солаётган ижтимоий тармоқ “қаҳрамонлари” танганинг орқа томонида ҳам ҳақиқат мужассам бўлишини қачон англаб етишади?


12.Актёр Ёқуб Аҳмедов депутатликка сайланди

22 декабрь куни Наманган шаҳридаги “21-Марғилон” сайлов округида бўлиб ўтган сайловда кўпчилик  сайловчилар “Миллий тикланиш” партияси фаоли, актёр ва тадбиркор Ёқуб Аҳмедовга ишонч билдирди.


13.Билдиришлар ва эълонлар!

14.Коронавирус Ўзбекистонда: Таълим масканлари ёпилди. Наврўз умумхалқ сайллари бекор қилинди

Коронавирус сабабли Ўзбекистонда барча таълим муассалари карантинга олинади. Олийгоҳ талабалари, коллеж, лицей ва мактаб ўқувчилари, болалар боғчаси тарбияланувчиларига 16 мартдан таътил берилади. Наврўз умумхалқ сайллари ўтказилмайди. Оммавий маросимлар, улоқ-кўпкари, кураш каби одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар вақтинча бекор қилинади. Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади.


15.Президент фармони: Каронавирусга қарши курашиш учун 10 триллион сўм сарфланади

Фармонга мувофиқ, Молия вазирлиги ҳузурида Инқирозга қарши 10 триллион сўм ҳажмдаги жамғарма тузилди. Йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинади ва қийналган корхоналарга солиқ қарзлари учун пеня ҳисоблаш тўхтатилади. Бундай қийин шароитда тадбиркорни бирорта текширувчи безовта қилмайди.


--> -->