Мақола топилди: 13 та

1.Ҳокимлик менсимаётган аҳоли мурожаати ечимига Олий Мажлис депутати киришди

Наманган шаҳар ҳокимлигига қилинган мурожаатлар ҳеч қандай натижа бермади. Оқибатда мазкур икки қаватли турар-жой биносида яшовчи фуқаролар Олий Мажлисга нома йўллади.


2.Ниҳоят, "Навбаҳор" ғалабага эришди!

Севимли жамоамизни қўллаб-қуватлаш учун бир гуруҳ содиқ мухлислар Намангандан Қарши шаҳрига ташриф буюриб, ўз суюклиларини ҳар қандай ҳолатда ҳам ёлғизлатиб қўйишмади. Бутун ўйин давомида “Навбаҳор” деган ҳайқириқлар асло тингани йўқ.


3.МИБ масъули Наманганда: Сайёр қабулда муаммоларга ечим топилдими?

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг ўринбосари Музаффар Эминович Эгамбердиев шу йилнинг 24-25 апрель кунлари Наманган вилоятида сайёр қабул ўтказди.


4.Самарқандда жанговар дуранг: "Динамо"-"Навбаҳор" 2:2

Самарқанд шаҳридаги ўйингоҳда старт олган “Динамо” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон суперлигасининг 4-тур учрашуви шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди.


5.МИБ раҳбарининг сайёр қабули Наманганда қандай ўтди?

Сайёр қабулда Сирдарё вилоятида жойлашган "Меридиан Ҳамкор савдо" фирмасидан 91 миллион қарздорликни ундириш юзачидан мурожаат йўлладим, - дейди Акмалжон Муқимов. - Мурожаатим Бюро директори томонидан тингланиб, ижобий ҳал этилиши юзасидан мутасаддиларга кўрсатма берилди, ижроси алоҳида назоратга олинди.


6.Президент Ўзбекистон аҳлини Ҳайит билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табригини йўллади.


7.МИБнинг Чортоқда сайёр қабули: 345 миллион сўм қарздорлик муаммоси ҳал этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажубрий ижро бюроси директорининг ўринбосари Содиқжон Бердиалиев  Чортоқ туманида вилоят аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.


8.Вилоят ҳокими Меҳрибонлик уйига автобус совға қилди

Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб, Наманган шаҳридаги 26-меҳрибонлик уйида “Меҳрингдан яралган болангман, Ватан!” мавзуида байрам тадбири бўлди.


9.Учқўрғонда МИБ сайёр қабули: фуқаронинг 40 миллион сўм ҳақи ундириб берилади

Бу масала Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг биринчи ўринбосари Ҳасан Кабиржоновнинг Наманган вилоятида ўтказилган сайёр қабул давомида қисқа муддат ичида ечим топилиши бўйича алоҳида назоратга олинди.


10."Навбаҳор"-"Пахтакор" можароси: Равшан Эрматов барчасига аниқлик киритди

Олдин ҳакамлар хато қилса ҳам тан олинмаган ёки йўл қўйилган хатоларга кўз юмилган. Энди ундай эмас. Ким хато қилган бўлса, очиқ-ойдин тан олиняпти. Хато-камчиликларни тўғрилаш учун ҳаракат қиляпмиз. ФИФА инструктори ҳакамларнинг йўл қўйган хатоларини кўрсатиб бермоқда. Биз йиллар мобайнида ҳакамларнинг савиясини ва билимини ошириш учун жиддий эътибор қаратмадик.


11.Хайр-эҳсон, эзгуликнинг мукофоти фақат яхшилик: Президент табрик йўллади

Муқаддас Қуръони каримнинг бир неча ўринларида хайр-эҳсон, эзгуликнинг мукофоти фақат яхшилик экани алоҳида таъкидланган. Бу каби пурмаъно ҳикматлар бугунги синовли кунларда жамиятимизда меҳр-оқибат, саховат ва мурувват, ўзаро тотувлик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитининг тобора юксалиб боришида акс этмоқда. 


12.Президент мактаб битирувчиларига табрик йўллади

Cизларга, бутун мамлакатимиз ёшларига мурожаат қилиб айтмоқчиман: ҳеч қачон унутманг, сизлар инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон яшайдиган янги Ўзбекистон, янги Ренессанс бунёдкорисизлар. Сизларнинг ҳаётда ўз муносиб ўрнингизни топишингиз учун давлатимиз ва жамиятимиз бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларини тўла сафарбар этади. Халқимизнинг ана шундай юксак ишончига доимо муносиб бўлинг!


13.Наманганда ўтказилган оммавий сайёр қабуллар қандай натижалар берди?

Наманган вилоятининг барча шаҳар ва туманлари ҳудуди аҳолиси қамраб олинган оммавий қабулларда 926 мурожаатчининг 942 та масаласи кўриб чиқилди. Уларнинг 378 таси жойида ҳал этилди, 203 та мурожаат эгасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилган бўлса, 361 та мурожаат назоратга олинди.


--> -->