Мақола топилди: 11 та

1.Ўзбекистон Наманганда Cалоҳ ватандошлари билан ўйнайди!

11 июнь, сешанба куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Миср Араб Республикаси олимпия терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади.


2.Наманганда Хёндэ автозаводи давлат рўйхатидан ўтказилди

Давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома "Evergreen Motors” компанияси президенти Ким Чанг Кеонга тантанали топширилди.


3.Бош вазир муҳим вазифалар юзасидан Наманганга келди

Ҳукумат раҳбари вилоятимиздаги сафари давомида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Наманганга ташрифи чоғида белгилаб берилган долзарб вазифалар ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Наманган шаҳрида амалга оширилаётган ишларнинг боришидан қониқиш ҳосил қилди.


4.Муҳриддин Холиқовни хотирлаб: Бу дунё арзимас фидо бўлишга...

Ҳозирги ўзбек эстрадаси кундан кунга таназзулга юз тутиб, сон ошган сари сифат пасайиб бораётган, ғарблашиб, ғариблашиб кетаётган бир замонда Муҳриддин аканинг қўшиқлари бизга ўзбекчиликни, ўша самимий қўшиқчилик санъатимизни, ўтмишимизни, беғубор болалигимизни эслатиб туради.


5.Наманганда Халқаро тиббиёт ва фармацевтика форумига тараддуд кўрилмоқда

Форумида Австрия, Венгрия, Польша, Россия, Туркия, Жанубий Корея, Япония, Уммон, Германия, Буюк Британия, Франция, Италия, Ҳиндистон,  Миср, Исроил, Сингапур, Словакия,  Малайзия, Озарбайжон, Болгария, Эрон, Саудия Арабистони, Украина каби жаҳоннинг 30дан зиёд давлатидан 150 нафар хорижий компаниялар вакиллари ва етук олимлар қатнашадилар.


6.Наманганда Россия билан ҳамкорликда тиббиёт факультети очилди

Бугунги кунда 220 та давлат тиббиёт муассасаси ва 350га яқин хусусий шифохоналар фаолият олиб бораётган Наманган тиббиёти учун замонавий билимларга эга мутахассислар етишмаётганлиги кўзга ташланмоқда. Наманган давлат университетида ўз фаолиятини бошлаш арафасидаги бу факультет ана шу эҳтиёжни қондиришда муҳим  аҳамиятга эга.


7.Наманганлик велоспортчи Осиё чемпионатида совриндор бўлди

Қитъамиз биринчилиги иштирокчилар учун ҳар тўрт йилликнинг энг нуфузли спорт анжумани – 2020 йили Токиода бошланадиган ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига қимматли рейтинг очколарини тақдим этиши билан муҳим аҳамият касб этарди. Айни шу сабабли ҳам Осиёнинг турли мамлакатларидан келган спортчилар ўртасида ҳар бир йўналишда кечган пойгалар қизғин рақобат тусида кечди.


8.Меҳр нури ёғар доим: наманганлик Устоз муаллимлар иззат-икромда

Наманганда вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан “Хотира ва Қадрлаш куни” муносабати билан фахрий- педагоглар, нуроний устоз-муаллимларга иззат-икром кўрсатилди. “Ободлик – кўнгилдан бошланади”, деганларидек, кўнгил ободлиги эса кексаларга ҳурмат-иззат, эъзоз-эҳтиром кўрсатиш, ёши улуғларни ардоқлаш, меҳру эҳтибор, инсонийлик каби фазилатларда яққол намоён.


9.Ўзбекистонда 1 февралдан қандай муҳим ўзгаришлар бўлади?

1 феварлдан бошлаб судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш ишлари амалга оширилади.


10.Президент мактаб битирувчиларига табрик йўллади

Cизларга, бутун мамлакатимиз ёшларига мурожаат қилиб айтмоқчиман: ҳеч қачон унутманг, сизлар инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон яшайдиган янги Ўзбекистон, янги Ренессанс бунёдкорисизлар. Сизларнинг ҳаётда ўз муносиб ўрнингизни топишингиз учун давлатимиз ва жамиятимиз бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларини тўла сафарбар этади. Халқимизнинг ана шундай юксак ишончига доимо муносиб бўлинг!


11."Умра – 2022": Нархлар, навбатлар, учиш вақтлари ва вакциналар
Умра сафари қачондан бошланади? Сафарга қачон рўйхатга ёзилган фуқаролар жўнатилади? Умра тўлови қанча этиб белгиланди? Зиёратчилар учун қайси вакцина билан эмланиш талаб этилади? Ўзбекистон мусулмонлари идорасига мўмин-мусулмонлардан Умра зиёрати бўйича келиб тушган кўпгина саволларга жавобларни тақдим этамиз.

--> -->