Мақола топилди: 4 та

1.Наманганлик велоспортчи Осиё чемпионатида совриндор бўлди

Қитъамиз биринчилиги иштирокчилар учун ҳар тўрт йилликнинг энг нуфузли спорт анжумани – 2020 йили Токиода бошланадиган ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига қимматли рейтинг очколарини тақдим этиши билан муҳим аҳамият касб этарди. Айни шу сабабли ҳам Осиёнинг турли мамлакатларидан келган спортчилар ўртасида ҳар бир йўналишда кечган пойгалар қизғин рақобат тусида кечди.


2.ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН УЙДИРМАЛАР ёхуд Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармасининг баёноти қандай?

Шу ўринда ҳақли савол туғилади: вилоят мактабгача таълим тизимида юз бераётган ижобий ўзгаришларни теран англаган, лекин ўзини билиб билмаганликка солаётган ижтимоий тармоқ “қаҳрамонлари” танганинг орқа томонида ҳам ҳақиқат мужассам бўлишини қачон англаб етишади?


3.Қиш ғамини ёз е: "Газ"чилар мавсумга тайёрми?

Одамлар мавсумни беталофат ўтказсалар, табиий неъмат бўлган газдан самарали ва тўғри фойдалансалар нур устига аъло нур бўлади. Шаҳарда табиий газдан фойдаланувчи 70 минг 265 та хонадон бўлиб, совуқ кунларда ҳам уларга бир меъёрда газ етказиб берилишига ҳаракат қиляпмиз. 57 саноат корхонаси, 59 иссиқхона, маиший хизмат, якка тартибдаги тадбиркорлар, бюджет муассасаларида ҳам зангори оловсиз ҳаётни тасаввур қилиб бўлмайди.


4.Соф эътиқод илмга боғлиқдур

Инсоният яралибдики оқ ва қора, яхши-ёмон, тўғрию эгри каби қарамақаршиликлар ичидадир. Муборак динимизнинг соф ғояси қаршисида ҳам бир иллат жаҳолат борки унинг турли кўринишлари билан курашиб келади. Жаҳолатнинг асосий омили бу илимсизликдир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон соф эътиқод йўлида илм талаб қилмоғи зарурдир.


--> -->