Мақола топилди: 45 та

1.НамДУ ректори янги лавозимга сайланди

Наманган давлат университети ректори, педагогика фанлари доктори, профессор Улуғбек Илясович Иноятов Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий кенгаши раиси этиб сайланди.


2.Ҳайитга муносиб туҳфа: "Ҳидоя" талабалари янги бинода!

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида талабаларга қулай шароитларни ҳозирлаш мақсадида қисқа фурсатларда 10 миллиард сўм маблағ эвазига янги, замонавий, муҳташам, кўркам ўқув биноси, мажлислар зали, спорт залидан иборат  муҳташам мажмуа Муборак Рамазон ҳайити байрами арафасида қад ростлади.


3.Президент Ўзбекистон аҳлини Ҳайит билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табригини йўллади.


4.Наманганда Халқаро бизнес форум бошланди: 311 миллион долларга яқин битимлар имзоланади

Форум тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров нутқ сўзлайди.


5.Ўзбекистон Наманганда Cалоҳ ватандошлари билан ўйнайди!

11 июнь, сешанба куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Миср Араб Республикаси олимпия терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади.


6.Наманганда Халқаро бизнес форуми: Инвесторлар нима дейди?

Айтмасам бўлмас, номи “субҳон” деган қантдек ўрикнинг таъми оғзимда қолди. Вилоятингиз раҳбари тўғри қайд этди, яъни Наманганнинг гилос ва ўриклари Англиянинг ва Ҳиндистон пойтахтларининг супермаркетларидан муносиб ўрин эгаллабди.


7.Инновация: Наманганда телетиббиёт тизими ишга тушади

Тадбир бўлаётган тиббий муассасанинг ўзидан туриб Ҳиндистондаги етакчи клиника билан боғланилди. Тизимнинг тадбиқ этилиши натижасида хориждаги клиникаларга боришга, ортиқча харажатлар қилишга ҳожат қолмаслиги билдирилди.


8.Олмалиқда кутилмаган якун: "Навбаҳор" тайёр ғалабани бой берди

Ўйиннинг охирги лаҳзаларида тайёр ғалабани қўлдан чиқарган “Навбаҳор” жамоаси суперлиганинг кучли бешталиги сафига кириб олиш имкониятидан мосуво бўлди.


9.ДХМда олийгоҳга биринчи абитуриентдан ҳужжат қабул қилинди

Мингбулоқдаги Чордона маҳалласи Меҳршох кўчаси 16-уйда яшовчи Достонбек Мирзақулов Фарғона Давлат университетига ҳужжат топшириш учун мурожаат қилди. Унинг ҳужжатлари туман Давлат хизматлар маркази томонидан қабул қилинди ва 5 дақиқада кўриб чиқилди.


10.Наманган тумани ҳокими ўзгарди

Садриддин Зокирович Мўминов 1970 йилда Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 1991 йили Тошкент халқ хўжалиги институтини молия-кредит йўналиши бўйича тамомлаган. Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси.


11.Наманганда "Ёшлар марафони": Ҳоким велосипедда!

Наманган шаҳридаги “Темирйўлчилар оромгоҳи”дан старт олган велоспортчилар “Уч фаввора” хиёбонигача 5 километр масофа бўйлаб ҳаракат қилишди. Унда шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, бир қатор давлат ва нодавлат ташкилот раҳбарлари, шу жумладан, иттифоқнинг вилоят кенгаши раиси Абдулазиз Мўминовлар ҳам иштирок этдилар.


12.O'zLiDeP Наманганда нималарга эриша олди?

Президентимиз томонидан жуда жиддий эътибор қаратилаётган ҳудудлардаги инвестиция йўналишида маҳаллий тадбиркор ва фермерлар олдида турган муаммолар, сунъий тўсиқ ва ғовлар жойида ўрганилди ва ҳал этиш чоралари кўрилди. Лекин мазкур йўналишдаги ишлар самараси ҳали етарли даражада эмас, бу борадаги партиявий тузилмалар фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. 


13.Ваъда ижроси билан гўзал: вилоят ҳокими ёшларга автобус совға қилди

“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида Наманган давлат университети талабаси Мирзаозод Мирзанеъматовнинг мурожжатидан кейин Хайрулло Бозоров Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашига автобус совға қилишни ваъда қилганди. “Ваъда ижроси билан гўзал”, деганларидек бу эзгу иш қисқа фурсатда бажарилди.


14.Наманган Халқаро бизнес форумига чорлайди!

Шу йилнинг 7-8 июнь кунлари Наманганда “Doing Business with Namangan-2019” Халқаро инвестиция форуми ва “Made in Namangan-2019” Наманган вилояти ишлаб чиқарувчиларининг миллий кўргазмаси бўлиб ўтади.


15.Вилоят ҳокими Меҳрибонлик уйига автобус совға қилди

Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб, Наманган шаҳридаги 26-меҳрибонлик уйида “Меҳрингдан яралган болангман, Ватан!” мавзуида байрам тадбири бўлди.


--> -->