Мақола топилди: 7 та

1.Бутунжаҳон универсиадаси: Ҳумоюннинг ғалабали юриши давом этмоқда!

Бутунжаҳон талабалар спорт ўйинларида вилоятимизнинг икки нафар иқтидорли спортчи, Наманган давлат университети талабалари – теннисчимиз Ҳумоюн Султонов ҳамда маҳоратли енгил атлетикачи қизимиз Нурхон Муҳиддинова ҳам иштирок этиш бахтига эга бўлишмоқда.


2.Баҳринисо Бобоева Осиё чемпиони: Энди навбат Олимпия ўйинларига!

Мусобақада 50 килограмм вазн тоифасида баҳсларга киришган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, наманганлик Баҳринисо Бобоева Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, Осиё чемпиони деган шарафли унвонга сазовор бўлди.


3.Наманганлик велоспортчи Осиё чемпионатида совриндор бўлди

Қитъамиз биринчилиги иштирокчилар учун ҳар тўрт йилликнинг энг нуфузли спорт анжумани – 2020 йили Токиода бошланадиган ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига қимматли рейтинг очколарини тақдим этиши билан муҳим аҳамият касб этарди. Айни шу сабабли ҳам Осиёнинг турли мамлакатларидан келган спортчилар ўртасида ҳар бир йўналишда кечган пойгалар қизғин рақобат тусида кечди.


4.Наманганда чемпион спортчиларга уй ва машина совға қилинди

2019 йилнинг ўзида Наманган вилояти спортчилари (Рустам Ассакалов, Нилуфар Зокирова, Дилноза Раҳматова, Нозимахон Қаюмова) томонидан Юнон рум кураши, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, енгил атлетика турларидан “Токио-2020” ёзги Олимпия ўйинлари ва Паралимпия ўйинларига 5 та йўлланмани қўлга киритишга эришилди. Бу борадаги зафарли одим давом этмоқда.


5.Наманганлик журналист ва блогерлар "ўқ отиш"га киришди

27 июн – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида “Ватанпарвар” тасарруфидаги спорт мажмуасидаги “Ўқ отиш тири”да илк бор ташкил этилган мазкур мусобақада марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда фаолият юритувчи 64 нафар ижодкор мерганлик борасидаги маҳоратини синаб кўрди.


6.Наманганлик спортчилар "Токио-2020"да қандай натижа кўрсатмоқда?

Японияга ташриф буюрган мамлакатимиз спорт делегацияси сафидан Наманган вилоятидан 6 нафар спортчи ўрин олган бўлиб, юнон-рум кураш тури бўйича Рустам Ассакалов, байдарка ва каноэда эшкак эшишда Дилноза Рахматова ва Нилуфар Зокирова, бокс бўйича Шаҳноза Юнусова, оғир атлетика баҳсларида Адҳамжон Эргашев, ўқ отишда Мухтасар Тоҳирова “Токио-2020”да иштирок этиш бахтига муяссар бўлдилар.


7.Наманганлик спортчилар МДҲ ўйинларида медалларга сазовор бўлди

Татаристоннинг Қозон (Россия) шаҳрида ташкил этилган биринчи МДҲ ўйинларида Наманган вилоятидан беш нафар спортчи иштирок этиб, улардан тўрт нафари медалларни қўлга киритиб, ғолиб-совриндорлар сафига кирди.


--> -->