Мақола топилди: 13 та

1."Навбаҳор" чемпионни енга олмади

Учрашувда “Локомотив” кичик ғалабага эришди, “Навбаҳор” эса мавсумдаги илк мағлубият аламини тотиб кўрди.


2.Баҳринисо Бобоева Осиё чемпиони: Энди навбат Олимпия ўйинларига!

Мусобақада 50 килограмм вазн тоифасида баҳсларга киришган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, наманганлик Баҳринисо Бобоева Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, Осиё чемпиони деган шарафли унвонга сазовор бўлди.


3.Усмонов энг нуфузли мусулмонлар рўйхатига киритилди

Келиб чиқиши ўзбекистонлик, Наманганда туғилган миллиардер, “USM Holdings” ширкати асосчиси ва бош акциядори Алишер Усмонов энг катта таъсирга эга мусулмонлар рўйхатининг олтинчи сатрида кўрсатилди.


4.Тасанно, "Odil Junior": Ўзбекистон чемпионлари Тўрақўрғонда тақдирланди

Тўрақўрғондаги “Odil Junior” футбол мактабида 14 ёшгача бўлган болалар ўртасида Ўзбекистон чемпиони унвонини қўлга киритган Наманган вилояти терма жамоаси аъзоларини тақдирлаш маросими бўлди.


5.Наманганда чемпион спортчиларга уй ва машина совға қилинди

2019 йилнинг ўзида Наманган вилояти спортчилари (Рустам Ассакалов, Нилуфар Зокирова, Дилноза Раҳматова, Нозимахон Қаюмова) томонидан Юнон рум кураши, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, енгил атлетика турларидан “Токио-2020” ёзги Олимпия ўйинлари ва Паралимпия ўйинларига 5 та йўлланмани қўлга киритишга эришилди. Бу борадаги зафарли одим давом этмоқда.


6.Чемпионликни аҳд қилган "Навбаҳор" янги футболчиларини таништирди

“Навбаҳор” жамоаси янги мавсумга муносиб ҳозирлик кўрди. “Лочинлар” тайёргарлик жараёнларини пойтахтимизда ва Туркияда олиб бордилар. Салкам бир ой давом этган Европа йиғини давомида етакчи жамоаларга қарши ўтказилган саккизта ўртоқлик учрашувида мураббийлар талабга мос келадиган футболчиларни синаб кўришди. Натижада “Навбаҳор” сафига муносиб 25 футболчи саралаб олинди.


7."Навбаҳор" мураббийлар штабида ўзгариш бўлди

20 йиллик футболчилик фаолияти давомида ярим ҳимоя чизиғида ўйнаган Нўъмон Ҳасанов юртимизнинг етакчи жамоаларида тўп суриб, тўрта карра Ўзбекистон чемпиони ва икки карра кубок соҳиби соҳиби бўлган. Рақиблари дарвозасига 125 та гол уриб, Геннадий Красницкий клуби аъзосига айланган. 49 ёшга тўлган қўқонлик мутахассис мураббийлик фаолиятини 2002 йили Тошкент вилоятининг “Дўстлик” жамоасида ўйновчи-мураббий сифатида бошлаган.


8.Тожикистоннинг энг яхши футболчиси "Навбаҳор" сафида!

1999 йилда туғилган Эҳсони Панчшанбе футболчилик фаолиятини 2016 йилда бошлаган. Ҳозиргача фақатгина “Истиқлол” жамоаси аъзоси бўлган 21 ёшли чарм тўп устаси тўрт карра Тожикистон чемпиони, уч мартадан шу мамлакат кубоги ва суперкубогини қўлга киритган. Бундан икки йил аввал, 19 ёшида ўз юртида энг яхши футболчи деб топилган. 2018 йили Осиё чемпионатида сардор сифатида майдонга тушган.


9.67 ёшга тўлган Алишер Усмонов ҳақида асл ҳақиқатлар

9 сентябрь куни 67 ёшни қарши олган таниқли миллиардер, Россиянинг дунёга машҳур бойларидан, келиб чиқиши наманганлик бўлган бизнесмен ва саховатли инсон Алишер Бурхонович Усмонов ҳақида қандай асл ҳақиқатларни биламиз?


10."Ватанпарвар"да тобланган наманганлик мерган қиз Олимпия ўйинларига боради!

"Ватанпарвар"да тобланган мерган қиз Мухтасар Тоҳирова лицензияни қўлга киритиш даврида ҳам ўз устида астойдил интилди. 2019 йил Қатарда ўтказилган Осиё чемпионати ва Германияда бўлган ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида юқори натижаларга эришди. Жорий йилда Қозоғистонда ўтган халқаро турнирда ҳам ғалаба нашидасини сурди.


11.Наманганлик спортчилар "Токио-2020"да қандай натижа кўрсатмоқда?

Японияга ташриф буюрган мамлакатимиз спорт делегацияси сафидан Наманган вилоятидан 6 нафар спортчи ўрин олган бўлиб, юнон-рум кураш тури бўйича Рустам Ассакалов, байдарка ва каноэда эшкак эшишда Дилноза Рахматова ва Нилуфар Зокирова, бокс бўйича Шаҳноза Юнусова, оғир атлетика баҳсларида Адҳамжон Эргашев, ўқ отишда Мухтасар Тоҳирова “Токио-2020”да иштирок этиш бахтига муяссар бўлдилар.


12.Жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиевнинг ҳимоя жангги қачон ўтказилади?

“WBA”/“IBF” чемпиони, чустлик халқаро тоифадаги спорт устаси Муроджон Аҳмадалиев чемпионлик камарларини америкалик Ронни Риосдан ҳимоя қилиши зарур. Бу галги рақиби Ронни Риос анойилардан эмас. Чунки, АҚШлик боксчи "карьераси" давомида ҳозиргача ўтказган 33 та жангининг 30 таси ғалаба нашидасини суриб, шундан 16 тасида рақибларини муддатидан аввал нокуаут эвазига мағлубиятга учратган.


13.Муроджон камарини кимдан ҳимоя қилади?

Наманган спорт мактаби тарбияланувчиси, профессионал бокс бўйича жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетди. “WBА” ва “IBF” ташкилотлари ҳамюртимизга чемпионлик камарларини ҳимоя қилиш учун иккита ҳимоя жангини белгилаган.


--> -->