Мақола топилди: 11 та

1.Наманганлик талабалар Франция академиясида ўқишга таклиф этилди

Франциянинг дунёга машҳур Халқаро модалар академияси билан шартнома тузилганлиги қайд этилди. Наманган муҳандислик-технология институти талабаларини ушбу академияда ўқишга таклиф қилинди.


2.Наманган футболи ривожида Франция тажрибаси қўлланади

- Наманганда футболни ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар ва мавжуд инфратузилма билан яқиндан танишдим. Кўп нарса барибир инфратузилмага боғлиқ. Бу борада икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш лозим. Бу ҳамкорликни самарали бўлиши учун эса алоҳида услуб ва дастур ишлаб чиқилади, - деди "Лион" клуби вакили Клемент Мишон.


3.Ҳоким Наманганда тадбиркорликка тўсиқ бўлаётган муаммоларни тан олди

Тадбиркорликни янада ривожлантириш йўлидаги барча тўсиқ ва ғовларга тўлиқ барҳам берилмагани, жойларда ҳокимликлар, давлат органлари идоралари томонидан иқтисодиётимизнинг муҳим йўналишига етарли эътибор берилмаяпти. Айниқса, тадбиркорларга ер, бино ва иншоот, кредит ажратиш, хомашё билан таъминлаш, коммуникация тизимларига уланишга рухсатнома беришдаги сансалорлик давом этаётганидан кўз юмиб бўлмайди.


4.Наманганда чемпион спортчиларга уй ва машина совға қилинди

2019 йилнинг ўзида Наманган вилояти спортчилари (Рустам Ассакалов, Нилуфар Зокирова, Дилноза Раҳматова, Нозимахон Қаюмова) томонидан Юнон рум кураши, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, енгил атлетика турларидан “Токио-2020” ёзги Олимпия ўйинлари ва Паралимпия ўйинларига 5 та йўлланмани қўлга киритишга эришилди. Бу борадаги зафарли одим давом этмоқда.


5.Хайрулло Бозоров фаол журналист ва блогерларни муносиб тақдирлади

“Шодиёна” мажмуасида Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган маданият, спорт, журналистика ва ёшлар ҳаётида 2019 йил якунларига бағишланган Янги йил шоу-карнавалида вилоят ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров бир қатор фаол журналистлар, блогерлар ва ижтимоий тармоқларнинг фаоллари билан учрашди.


6.Ҳоким ёшлар билан учрашди: наманганлик 110 нафар талабанинг контракти тўлаб берилади

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ёшларни ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида кўплаб янги ташаббусларни ҳам қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йилдан бошлаб вилоятда ҳаётга татбиқ этиладиган ёшлар масалаларига оид янги дастурни эълон қилди.


7.Хайрулло Бозоров афв этилганлар билан бирма-бир учрашди

Президентимиз фармони билан афв этилган 113 нафар ҳамюртимиз сафида эканлигингизни ўзи жуда катта имконият. Бу имкониятдан унумли фойдаланиш, билдирилган юксак ишончни оқлаш зарур. Бунинг учун ҳар қандай кўмак ва ёрдамга тайёрмиз. Мутасаддиларга бу борада зарур кўрсатмалар берилган, - деди вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров.


8.НамМТИ ректори имтиёз асосида талаба бўлган қизларни табриклади

Наманган муҳандислик-технология институти ректори, физика-математик фанлари доктори, профессор, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Одилжон Маматкаримов олийгоҳга Президент қарори билан имтиёз асосида талабалик бахтига мушарраф бўлган талаба қизлар билан учрашди.


9.Косонсойлик тадбиркорларда ташаббус уйғониши керак

Туман ҳокими Баходир Юсуповнинг қайд этишича, Косонсой вилоят аҳолисининг 8 фоизини ташкил этган ҳолда, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда жудаям паст - атиги 3,6 фоиз кўрсаткичга эга. Косонсойликлар сўнгги кунларда бўлаётган ижобий саъй-ҳаракатлардан руҳланиб, янгича ёндашувда иш ташкил этиши даркор. Бунинг учун тумандаги тадбиркорларда улкан салоҳият мужассам.


10."Навбаҳор" Россия клуби билан ҳамкорлик қилади

Москвадаги мулоқот давомида "Навбаҳор"нинг сербиялик 29 ёшли тажрибали ҳужумчиси Зоран Марушичга қизиқиш билдирилди. Марушичнинг трансфер нархи бўйича келишувга эришилса, сербиялик форвард янги мавсумни Россияда бошлаши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.


11.Хайрулло Бозоров фонограммани тақиқлади

Фарғона вилояти ҳокими, чортоқлик ҳамюртимиз Хайрулло Бозоров Фарғона вилоятидаги маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан учрашди.


--> -->