Мақола топилди: 10 та
1. | Мeтан газнинг ўйноқи нархлари ёхуд монополия ўз сўзини айтмоқда (ми?) Газ қуйиш шохобчаларининг катта қисми маълум қўлларда тўплангани соғлом рақобатга таъсирини кўрсатиб, нархларнинг ўйноқлигига сабаб бўлмоқда. |
2. | "Қувватбахш" ичимликлар сотиш тақиқландими? Бундай ичимликларни кўпроқ ёшларимиз истеъмол қилаётгани, энг ачинарлиси, улар орасида мактаб ўқувчилари сони ортиб бораётгани аниқланди. Натижаларга эътибор берадиган бўлсак, қувват берувчи ичимликларни татиб кўрган ўқувчилар 60 фоиз, уни “шунчаки қизиқиш учун” истеъмол қилганлар 35 фоизни ташкил этади. |
3. | "Хатоим менга сабоқ бўлди, энди..." ёхуд тадбиркор қаерда адашган эди? Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли бандларига мувофиқ 30 кунлик муддатда ўз камчиликларини бартараф этган 17 нафар хўжалик юритувчи субъектининг масъуллари жавобгарликдан озод қилинди. Наманган туманида яшовчи, тадбиркор Фарида Пўлатова ана шуларнинг бири. |
4. | Наманган коллежларида коррупцияга қарши кураш бошланди Касб-ҳунар коллежларини тамомлаб, катта ҳаётга қадам қўяётган учинчи босқич ўқувчилари онг-у тафаккурида коррупцияга қарши муросасиз кайфиятни шакллантириш, уларнинг бу иллатга қарши мустаҳкам иммунитетга эга бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Чунки бу ёшлар коллежни битиргандан кейин муайян давлат ва жамоат ташкилотларида, меҳнат жамоаларида фаолият кўрсатиши, ўз ҳаёти давомида коррупция билан боғлиқ ҳолатларга дуч келиши, бу иллатнинг қурбонига ёки унинг ижрочисига айланиши хавфи бор. |
5. | Наманганда сўконғич ҳоким жавобгарликка тортилди Мингбулоқ тумани ҳокими Нуршод Худойбердиев фермер хўжаликлари раҳбарларини кузги-қишки агротехник тадбирлар йиғилиши чоғида ножўя сўзлар билан ҳақорат қилгани учун Наманган вилояти маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди. |
6. | МИБ: Масъулиятсиз оталар қамоққа олинди Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими ва маъмурий суд ҳамкорлигида сайёр суд ташкил этилди. Унда вояга етмаган фарзандлари учун алиментни тўлашдан бўйин товлаган шахсларга нисбатан жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди. |
7. | СИЗ ҚАЙСИ КИТОБНИ ЎҚИЯПСИЗ? Тоҳир Маликнинг “Одамийлик мулки” китобини сотиб олганимда анча вақт ўтган бўлсада, ҳажман катталигидан бемалол вақтим бўлганда ўқирман, деб кейинга суриб юрган эдим. Бу орада кўплаб катта-кичик китобларни ўқиб қўйдим. Аммо кеча ишдан қайтиб, “Одамийлик мулки” қўлга олганимча, аёлимнинг “дамингизни олсангиз бўлар эди, эртага ишга борасиз ахир”, деган енгилгина огоҳлантиришидан кейин соатга қарасам – 12.10, китобнинг саҳифасига қарасам 56-бетга келибман. |
8. | МИБ: Мингбулоқда ноҳақ бўшатилган банк ходимлари ишга қайта тикланди Бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорга ижро ҳужжатини ихтиёрий ижро қилиш учун муддат белгиланган ва ушбу муддатда ижро ҳужжати талаби бажарилмаган тақдирда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 198-1-моддасига асосан жаримага тортилиши тўғрисида огоҳлантирилган. |
9. | Миш-миш ва ҳақиқат: Хайрулло Бозоров бошқа лавозимга ўтгани ростми? Айни шу хабарга ойдинлик киритиш мақсадида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг ёрдамчиси билан боғландик. Ҳоким ёрдамчиси, расмий мақомга эга бўлмаган, шунчаки сохта каналда тарқатилган бу хабарни ёлғон эканлигини тасдиқлади. |
10. | МИБ Наманганда нималарга эриша олмоқда? Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари иш юритувида бўлган алимент ундирувига оид 24 мингдан ортиқ ҳужжатлар бўйича жорий йилнинг ўтган даврида 11,7 млрд. сўм қарздорликлар ундирилди. Иш билан банд бўлмаган 360 нафар алимент тўловчиларни ишга жойлаштиришга кўмаклашилди. |