Мақола топилди: 22 та

1.Президент аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги фармонни имзолади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.


2.Алишер Усмонов Ўзбекистонга яна 5 миллион доллар пул юборди

Президент Шавкат Мирзиёев Алишер Усмоновга кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдириб, миллиардер коронавирус вакцинаси топилса, уни Ўзбекистонга олиб келишга ваъда берганини маълум қилганди.


3.Наманганлик Аюбхон Камолов Ҳукуматда масъул лавозимга тайинланди

Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган Аюбхон Орифжонович Камолов Ҳукуматнинг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш котибиятини бошқаради.


4.Наманган вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Наманган вилояти ҳокимлигида муҳим кадр тайинлови амалга оширилди. Вилоят раҳбари Хайрулло Бозоровнинг 2020 йил 4 июндаги қарорига асосан Толиб Маҳмуджонович Юсупов Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.


5.Президентимиз Хайрулло Бозоровга юқори баҳо берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев яқинда ўтказилган камбағалликни қисқартириш бўйича видео-селектор йиғилишида Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг фаолиятига юқори баҳо берди.


6.Наманган шаҳар ҳокимлигида муҳим кадр ўзгариши амалга ошди

Рустамжон Раҳмонович Исоқов 1975 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1997 йилда Наманган саноат технология институти, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.


7.Чекка қишлоқда камбағал оилалар камайтирилади

“Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида бир жойда экспортбоп сифатли маҳсулот етиштирилади, камбағал оилалар доимий даромад манбаларига эга бўлади ва бандлиги таъминлади. Яна бир қулайлиги - маҳсулотни етиштиришда кўчат, сув, минерал ўғит ҳамда бозор таъминоти етакчи тадбиркор томонидан кафолатланади. Айни пайтда Чортоқ туманидаги 800 та камбағал оила аъзоларининг бандлиги таъминланди.


8.Шавкат Мирзиёев: Бизнинг асосий хатоимиз – пулнинг қадрига етмаслигимиз!

Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги «Юксалиш» кичик саноат зонасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. 117 гектар майдонни эгаллаган мазкур саноат мажмуасида қурилиш материаллари, машинасозлик ва металлга ишлов бериш, электротехника, тўқимачилик ва тикувчилик каби йўналишларда умумий қиймати 1 триллион 208 миллиард сўмлик 95 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган.


9.Президент: Тўғри гапни гапирган одам – ислоҳотларга хайрихоҳ

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифининг иккинчи кунида вилоят фаоллари билан йиғилишда иштирок этди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз, кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш орқали доимий даромад манбаларига эга бўлишларига кўмаклашиш, камбағалликни қисқартириш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва кичик саноат зоналари ташкил этиш каби долзарб масалаларга эътибор қаратди.


10.Шавкат Мирзиёев: Наманганнинг меҳнаткаш ва илмли халқи яхши яшашга муносиб

Cаноат, кичик ва ўрта бизнес, ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш соҳалари вилоят иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли даромадларини оширишнинг энг муҳим драйверлари бўла олади. Ушбу соҳалар бўйича Наманганда катта тажриба бор. Вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш орқали муҳтож оилаларнинг 12 мингдан зиёд ишсиз аъзоларини банд қилиш ва йил охирига қадар камбағал оилалар сафидан чиқариш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.


11.Наманган вилояти молия бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Зуҳриддин Баҳриддинов Баҳриддин ўғли 1985 йилда Тўрақўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йили Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2008 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.


12.Чуст туманига янги ҳоким тайинланди

Бекзод Исмоилжонович Ҳамдамов 1979 йил 31 октябрь куни Мингбулоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2001 йили Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти (ҳозирги Наманган муҳандислик-технология институти), 2008 йили Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Солиқ академиясини тамомлаган. Мутахассислиги: молиячи, солиқ-иқтисодчи.


13.Тил яраси битмайди

Ҳаётимизда хушмуомала, ширинсўз одамлар билан биргаликда сўзлашиш маданиятидан йироқ кимсалар ҳам учраб туради. Бу тоифадаги кишилар ўринсиз гап-сўзлари билан суҳбатдошининг дилига озор етказади. Шу ўринда халқимиз томонидан айтилган “Тиғ яраси битади, аммо тил яраси битмайди” деган мақолни эслашимиз ниҳоятда ўринли.


14.Президент ҳудудлар учун муҳим қарорни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 18 декабрь куни "Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.


15.Ташрифдан кейинги таҳлил: Наманганликлар даври келди

Наманган вилоятида 2021-2022 йилларда умумий қиймати 23 триллион 700 миллиард сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Ушбу 1 минг 728 та лойиҳа орқали 66 мингдан зиёд иш ўрни яратиш режалаштирилган. Бундай улкан рақамлар ортида, катта меҳнат, катта шижоат, катта масъулият ва натижаси ўлароқ катта марралар бизни кутиб турибди. Марра-ғалаба учун қадам боссак, қадамниям дадил боссак, бизга берилган ишончни оқлаган бўламиз.


--> -->