Мақола топилди: 9 та

1.Қозоғистон компанияси Норинда қўшма корхона қуради

Наманган вилоятининг инфратузилмаси ва саноати анча орқада қолаётган ҳудудларидан бири Норин туманида сунъий тола ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхона барпо этадиган бўлди.


2.Мумбайда Наманган инвестицион салоҳияти кўрсатилди

Наманган вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновацион, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Юнусов бошчлигидаги тадбиркор доираларидан иборат делегация Ҳиндистонда бўлиб турибди.


3.БМТ Наманган тараққиётига кўмаклашмоқда!

Хайрулло Бозоров меҳмонларга ҳудуд инвестицион салоҳияти, инвесторларга яратиб берилаётган имконият ва шароитлар ҳақида батафсил маълумот берди. БМТ Тараққиёт дастурининг “Савдо ривожланишига кўмаклашиш” лойиҳаси асосида амалга оширилаётган ишлар ва бу борада эришилаётган натижаларга тўхталди.


4.Наманганда Халқаро бизнес форум бошланди: 311 миллион долларга яқин битимлар имзоланади

Форум тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров нутқ сўзлайди.


5.Наманган Халқаро бизнес форумига чорлайди!

Шу йилнинг 7-8 июнь кунлари Наманганда “Doing Business with Namangan-2019” Халқаро инвестиция форуми ва “Made in Namangan-2019” Наманган вилояти ишлаб чиқарувчиларининг миллий кўргазмаси бўлиб ўтади.


6.Япониялик сармоядор Наманганда хусусий мактаб очади

1,5 гектар майдонда қурилиши режалаштирилаётган мактабда 525 нафар ўқувчига халқаро таълим стандартлари асосида билим бериш кўзда тутилмоқда. Мактаб бунёд қилиниши учун ер майдони таклиф этилган ҳудудлар кўрилгач, Наманган вилояти ҳокимлиги ва “Balcom Group” компанияси ўртасида инвестицион келишув имзоланади.


7.Ҳоким Наманганда тадбиркорликка тўсиқ бўлаётган муаммоларни тан олди

Тадбиркорликни янада ривожлантириш йўлидаги барча тўсиқ ва ғовларга тўлиқ барҳам берилмагани, жойларда ҳокимликлар, давлат органлари идоралари томонидан иқтисодиётимизнинг муҳим йўналишига етарли эътибор берилмаяпти. Айниқса, тадбиркорларга ер, бино ва иншоот, кредит ажратиш, хомашё билан таъминлаш, коммуникация тизимларига уланишга рухсатнома беришдаги сансалорлик давом этаётганидан кўз юмиб бўлмайди.


8.Чортоқда Россия компанияси ҳамкорлигида қурилиш лойиҳалари амалга оширилади

Илғор технологияга асосланган ва малакали қурувчи-мутахассисларига эга “Доступное жильё” МДҲ ва бошқа мамлакатлар билан қурилиш соҳаси бўйича ҳамкорлик ўрнатган етакчи компания ҳисобланади. Чортоқ туманида “Доступное жильё” компанияси тажрибаси асосида кўп қаватли маъмурий бинолар, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа иншоотларни қуриш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди.


9.Президент: Галстукни ечиб, ишлаш пайти келди

Минбарлардан туриб, 30 йил “Орол, Орол” дедик. Лекин бирорта валламатнинг ўзи келиб Оролни ўз кўзи билан кўрмади. Энди бундай бўлмайди, галстукни ечиб, ишлаш пайти келди”, – деди Президент. Дарвоқе, Президентнинг ўзи ҳам учрашувга галстуксиз келган.


--> -->