Мақола топилди: 15 та
1. | Давлат ҳисобидан "ҳотамтой"лик қимматга тушди Жиноятлар орасида шундайлари бор, ваколатли лавозим, амал, вазифани бажара туриб, қандайдир муносабатлар, баъзан манфаатлар нуқтаи назаридан иқтисодий нопокликка йўл қўйиш. |
2. | Давлат ҳисобидан "ҳотамтой"лик қимматга тушди Жиноятлар орасида шундайлари бор, ваколатли лавозим, амал, вазифани бажара туриб, қандайдир муносабатлар, баъзан манфаатлар нуқтаи назаридан иқтисодий нопокликка йўл қўйиш. |
3. | Мингбулоқдаги "илғорлик" бир хонадонга миллионлаб зарар келтирди “Ҳеч ким билмайди” қабилида иш тутган хонадон соҳиблари уйнинг том қисмидан яширин равишда ҳисоблагичдан ташқари тармоқдан ноқонуний фойдаланаётгани аён бўлди. Хонадон эгаларига нисбатан далолатнома расмийлаштирилиб, етказилган зарар ҳисоб-китоб қилинганда салкам 39 миллион сўмни ташкил этди. |
4. | Уйчида ўнлаб оилалар вайрона ичида қолди: "Озодлик"нинг бу "иддаоси" тўғри-ми? Ўзбекистон ҳукумати олиб бораётган эзгу ишларга мутлақо эътибор қилмайдиган, тирноқ ичидан кир қидирадиган, шов-шув кетидан қувийдиган “Озодлик” сайтида шу йил 24 июль куни аноним манбага асосланган ҳолда “НАМАНГАН – “Товон пули тўлиқ берилмагани сабаб ўнлаб оилалар вайрона ичида яшамоқда” сарлавҳали хабар эълон қилинди. |
5. | Бурни ишқалмаган косонсойлик истеъмолчи: У энди хулоса чиқарадими? Гап шундаки, у “ҳеч ким билмайди” ёки “ҳеч ким кўрмайди” қабилида иш тутиб, токка ҳисоблагичдан ташқари уланиб олган. Олиб борилган суриштирувлар натижасида у ушбу ҳаракати орқали таъминотчи корхона манфаатларига миллионлаб сўм зарар етказган. |
6. | Мулкдорлар учун қулайлик: Техникани рўйхатдан ўтказишдаги барча тўсиқлар олиб ташланди Мен техникаларимни инспекцияда рўйхатдан ўтказиб, фермер хўжалигим номига расмийлаштириб, қонуний эгалигим таъминланди. Энди мен, техникаларимдан мулк эгаси сифатида фойдаланиш, хизмат кўрсатиш ва кредит маблағларига эҳтиёж туғилганда гаровга қўйиш каби қонуний имкониятларга эга бўлдим. |
7. | Уйи бузилган кампирни қақшагани ростми? Миш-мишдан ҳақиқатгача... Наманган шаҳрида уйи бузилган кекса кампирга нисбатан қандай муносабат кўрсатилган эди? Онахонни кўчада қолдирилганлиги қанчалик ҳақиқатга мос келади? Наманган шаҳар ҳокимлиги Наманган шаҳри, Уйчи кўчасидаги уйи бузилган онахон билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот билан чиқди. |
8. | Наманган вилояти прокуратураси: халқ билан очиқ мулоқот таъминланади (ми?) Илгари давлатнинг “қораловчи” функциясини бажаришгина чекланган прокуратура бугун фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ-манфаатларини қўриқлайдиган идорага, яъни “халқ прокуратураси”га айланишга устувор вазифа сифатида қарамоқда. Наманганда прокуратура органлари фаолиятининг 2019 йил ўтган ўн ойида 8 минг 617 кишининг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилди. Теширув ва тергов ишлари давомида фуқароларга етказилган 25 миллиард 500 миллион сўмдан зиёд миқдордаги зарарлар ундириб берилди. |
9. | Учқўрғонда шифокорга даҳшатли тажовуз: Жарроҳнинг кўзи кўрмай қолди Афсуски, беморнинг яқинлари томонидан тиббиёт ходимларига ғайриқонуний равишда тажовуз ва таҳдид қилиниши билан боғлиқ ҳолатлар кундан кунга кўпайиш билан бирга, уларнинг зўравонликлари шифокорлар соғлиғининг қайта тиклаб бўлмас даражасигача ҳам етишига сабаб бўлмоқда. Бу эса соҳа ходимлари ҳимоясини ҳар қачонгидан-да янада кучайтириш, ҳуқуқ тартибот органлари томонидан айбдорларга кескин чоралар кўришни, бундай ҳолатларга муросасиз бўлишни кун тартибига қайта қайта қўймоқда. |
10. | Наманган МИБ: Уч йилда 1 триллион 691 миллиард МИБни ташкил этилиши, электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштиришда муҳим омил бўлди. Биргина, бу борада амалга оширилган ишларни Наманган вилояти мисолида таҳлил этадиган бўлсак, ўтган уч йил ичида энергия ресурслари соҳасида 1 трлн. 691 млрд. сўм маблағ ундиришга эришилди. |
11. | МИБ ўз вазифасини эплолмадими? Бюро изоҳ берди Эсингизда бўлса, бундан 3-4 йил аввал ҳам коммунал хизматларнинг ҳар бир тури учун алоҳида-алоҳида идораларга пул тўлардик. Айниқса, дам олиш кунлари гоҳ электр, гоҳ газ идорасидан ё бўлмасам сувга, чиқиндига пул сўраб бирин-кетин эшик тақиллатиб келишлар ҳам ҳали кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Бундан уч йил бурун Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюросининг ташкил этилиши билан ана шу тўловларнинг ҳаммаси битта жойга жамланди. |
12. | Президент мактаб битирувчиларига табрик йўллади Cизларга, бутун мамлакатимиз ёшларига мурожаат қилиб айтмоқчиман: ҳеч қачон унутманг, сизлар инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон яшайдиган янги Ўзбекистон, янги Ренессанс бунёдкорисизлар. Сизларнинг ҳаётда ўз муносиб ўрнингизни топишингиз учун давлатимиз ва жамиятимиз бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларини тўла сафарбар этади. Халқимизнинг ана шундай юксак ишончига доимо муносиб бўлинг! |
13. | Тўйга таклифнома келди, борасизми?! Айни кунларда қаерга кирманг, 24 октябрь, якшанба куни бўладиган Ўзбекистон Президентлигига сайлов мавзуси авжида. Мазкур ҳолат, албатта, яхши. Фуқароларнинг сиёсий хабардорлиги, шахсий позицияси анча ўсган. Лекин «Сайловга чиқмаймиз! Бизга нима қилиб берарди?» деган иддаолар ҳам қулоққа чалиниб қоляпти. Бу ҳам етмагандай, баъзилар ўзининг тор фикрини ўзгаларга ҳам юқтиряпти, онгини бузяпти, чалғитяпти. |
14. | 2030 йилгача бўлган Ўзбекистон стратегияси тасдиқланди Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Фармони билан "Ўзбекистон – 2030" стратегияси тасдиқланди ҳамда уни 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Президент қарори қабул қилинди. |
15. | Суд қарори билан: ўсимлик дунёсига етказилган зарар ундирилди Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти Чуст туманлараро судида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган суд мажлисида атроф-муҳитга эътиборсизлик билан боғлиқ иш кўрилди. |