Мақола топилди: 20 та
1. | Халқаро ҳамкорлик: Голландия лолалари Наманганда етиштирилади Наманган вилоятида 2018 йилнинг сентябрь ойида етакчи голланд фермерларидан бири Ян Лигтхарт ва Гулчиликни ривожлантириш маркази ҳамкорлигида қўшма корхона ташкил этилганди. |
2. | Халқаро ҳамкорлик: Голландия лолалари Наманганда етиштирилади Наманган вилоятида 2018 йилнинг сентябрь ойида етакчи голланд фермерларидан бири Ян Лигтхарт ва Гулчиликни ривожлантириш маркази ҳамкорлигида қўшма корхона ташкил этилганди. |
3. | Мумбайда Наманган инвестицион салоҳияти кўрсатилди Наманган вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновацион, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Юнусов бошчлигидаги тадбиркор доираларидан иборат делегация Ҳиндистонда бўлиб турибди. |
4. | Наманганлик олим Россияда эътироф этилди Наманган муҳандислик-технология институти ўқув ишлари бўйича проректори, иқтисод фанлари номзоди, доцент Рустамжон Исроилов Рязандаги нуфузли анжуманда “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни такомиллаштириш” мавзусида маъруза қилиб, кўпчилик хорижий мутахассислар эътиборини қозонди. |
5. | Ҳинд компанияси Наманганда замонавий кардиология ва турар-жой мажмуасини қуради Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов “Инвесторлар куни” муносабати билан Ҳиндистон компанияси делегацияси вакилларини қабул қилди. |
6. | Наманган футболи ривожида Франция тажрибаси қўлланади - Наманганда футболни ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар ва мавжуд инфратузилма билан яқиндан танишдим. Кўп нарса барибир инфратузилмага боғлиқ. Бу борада икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш лозим. Бу ҳамкорликни самарали бўлиши учун эса алоҳида услуб ва дастур ишлаб чиқилади, - деди "Лион" клуби вакили Клемент Мишон. |
7. | Президент ташрифига ҳамоҳанг: Наманган Беларуснинг Витебск вилояти билан ҳамкорлик қилади Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон-Беларусь ҳудудлараро форумида Наманган вилояти ҳамда Беларуснинг Витебск вилояти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техник ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик келишуви имзоланди. |
8. | Наманган муҳандислик-технология институти Покистондаги нуфузли олийгоҳ билан ҳамкорлик ўрнатди Икки томонлама тузилган битимга мувофиқ, Наманган муҳандислик-технология институтида Покистондаги университет билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган текстиль маҳсулотларини жаҳон стандартлари даражасида синовдан ўтказиш ва сертификациялаш лабораториясини ташкил этилади. Иккала олий таълим муассасаларининг педагоглар ва талабаларининг ўзаро тажриба алмашинуви йўлга қўйилади. |
9. | Янгиқўрғонлик атлет жаҳон чемпионатида муҳим ғалабага эришди Нанкин ўсмирлар Олимпиадаси ва Осиё ўйинлари совриндори, Наманган спорт мактаби тарбияланувчиси Адҳамжон Эргашев вазни 67 килограммгача бўлган спортчилар ўртасида силтаб кўтариш машқи бўйича бронза медалини қўлга киритиб, терма жамоамиз делегациясига илк совринни келтирди. Бироқ... |
10. | Наманганлик ёш депутат Парламентлараро Иттифоқ сессиясида маъруза қилди Халқаро анжуман иштирокчилари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида илгари сурган БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини қабул қилиш тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватладилар. Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон парламенти тарихидиаги энг ёш депутат - Иброҳим Ҳожиевнинг нуфузли минбардаги маърузаси Форум штирокчиларида ката қизиқиш уйғотди. |
11. | Наманган делегацияси Японияда таълим тажрибасини ўрганмоқда Япония билан Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий, ижтимоий ва гуманитар ҳамкорлик билан бирга таълим соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш жуда муҳим. Кунчиқар ўлка таълим тизимида ўрганиш ва амалга татбиқ этиш лозим бўлган жиҳатлар кўп. Бу борада умумий ўрта таълим соҳасида илк ҳамкорлик қадамини ташлаган Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббусини қўллаб-қувватлаб, давлатлараро таълим соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришда элчихона ҳар қандай амалий кўмакка шай. |
12. | Наманган ва Свердловск ўртасида йирик лойиҳалар амалга оширилади Урал ишбилармон доираларининг Наманган вилоятига қизиқиши катталиги, 70дан зиёд компаниялар Наманган билан ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқишаётганини билдирган Евгений Куйвашев Свердловск вилояти делегациясининг катта таркибда келиши сабаби ҳам шу эканлигини қайд этди. |
13. | Наманганда чемпион спортчиларга уй ва машина совға қилинди 2019 йилнинг ўзида Наманган вилояти спортчилари (Рустам Ассакалов, Нилуфар Зокирова, Дилноза Раҳматова, Нозимахон Қаюмова) томонидан Юнон рум кураши, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, енгил атлетика турларидан “Токио-2020” ёзги Олимпия ўйинлари ва Паралимпия ўйинларига 5 та йўлланмани қўлга киритишга эришилди. Бу борадаги зафарли одим давом этмоқда. |
14. | "Ватанпарвар"да тобланган наманганлик мерган қиз Олимпия ўйинларига боради! "Ватанпарвар"да тобланган мерган қиз Мухтасар Тоҳирова лицензияни қўлга киритиш даврида ҳам ўз устида астойдил интилди. 2019 йил Қатарда ўтказилган Осиё чемпионати ва Германияда бўлган ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида юқори натижаларга эришди. Жорий йилда Қозоғистонда ўтган халқаро турнирда ҳам ғалаба нашидасини сурди. |
15. | Наманганлик спортчилар "Токио-2020"да қандай натижа кўрсатмоқда? Японияга ташриф буюрган мамлакатимиз спорт делегацияси сафидан Наманган вилоятидан 6 нафар спортчи ўрин олган бўлиб, юнон-рум кураш тури бўйича Рустам Ассакалов, байдарка ва каноэда эшкак эшишда Дилноза Рахматова ва Нилуфар Зокирова, бокс бўйича Шаҳноза Юнусова, оғир атлетика баҳсларида Адҳамжон Эргашев, ўқ отишда Мухтасар Тоҳирова “Токио-2020”да иштирок этиш бахтига муяссар бўлдилар. |