Мақола топилди: 9 та
1. | Ватан - минбарларда севилмайди! Ҳаммамиз ҳам туғилган маконимизни бир умр улуғлаймиз. Ватанга нисбатан кўнглимизда илиқ бир туйғу ҳар доим бўй кўрсатаверади. Бироқ, бугун, буюмпарастлик, моддий бойликка интилган дилларимизда Ватан туйғуси анчайин ўтмаслашгандай. Бу кўнглида ҳали туғилган юрт, ота-она каби тушунчалар ўта ўткир бўлган ёшларда яққол кўзга ташланмоқда |
2. | Ватан - минбарларда севилмайди! Ҳаммамиз ҳам туғилган маконимизни бир умр улуғлаймиз. Ватанга нисбатан кўнглимизда илиқ бир туйғу ҳар доим бўй кўрсатаверади. Бироқ, бугун, буюмпарастлик, моддий бойликка интилган дилларимизда Ватан туйғуси анчайин ўтмаслашгандай. Бу кўнглида ҳали туғилган юрт, ота-она каби тушунчалар ўта ўткир бўлган ёшларда яққол кўзга ташланмоқда |
3. | "Озодлик"нинг навбатдаги иғвоси: Мингбулоқда нима бўлган эди? “Озодлик” сайтида номи келтирилган Шаҳноза Расулова ва Нигора Самиева, улар номидан “катта тадбирда гўё биз ногиронларга янги уй топширишдию, аслида эса эски уйга олиб келиб, тиқиб қўйишди” деган гапнинг ғирт бўҳтон эканини таъкидлашди. |
4. | Ёшлар кўпроқ телеграм каналларни кузатмоқдами?! Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов бугунги кунда барча ҳақиқий интернет маконини ўз танасида ҳис қилаётгани ҳақида гапиргани диққатимизни тортди. Унинг ҳозирда телеграм каналларга алоҳида эътибор бериш керак, чунки кўпчилик ёшлар янгиликларни айнан телеграмдан ўқиётгани, масалан, раҳбарларнинг ўзини эмоционал тарзда тутган ҳолатлари айнан телеграм каналларда тарқалаётгани ҳақидаги таъкидлари ўринли, албатта. |
5. | Муҳриддин Холиқовни хотирлаб: Бу дунё арзимас фидо бўлишга... Ҳозирги ўзбек эстрадаси кундан кунга таназзулга юз тутиб, сон ошган сари сифат пасайиб бораётган, ғарблашиб, ғариблашиб кетаётган бир замонда Муҳриддин аканинг қўшиқлари бизга ўзбекчиликни, ўша самимий қўшиқчилик санъатимизни, ўтмишимизни, беғубор болалигимизни эслатиб туради. |
6. | Президент: Тўғри гапни гапирган одам – ислоҳотларга хайрихоҳ Президентимиз Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифининг иккинчи кунида вилоят фаоллари билан йиғилишда иштирок этди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз, кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш орқали доимий даромад манбаларига эга бўлишларига кўмаклашиш, камбағалликни қисқартириш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва кичик саноат зоналари ташкил этиш каби долзарб масалаларга эътибор қаратди. |
7. | Ташрифдан кейинги таҳлил: Наманганликлар даври келди Наманган вилоятида 2021-2022 йилларда умумий қиймати 23 триллион 700 миллиард сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Ушбу 1 минг 728 та лойиҳа орқали 66 мингдан зиёд иш ўрни яратиш режалаштирилган. Бундай улкан рақамлар ортида, катта меҳнат, катта шижоат, катта масъулият ва натижаси ўлароқ катта марралар бизни кутиб турибди. Марра-ғалаба учун қадам боссак, қадамниям дадил боссак, бизга берилган ишончни оқлаган бўламиз. |
8. | Президент мактаб битирувчиларига табрик йўллади Cизларга, бутун мамлакатимиз ёшларига мурожаат қилиб айтмоқчиман: ҳеч қачон унутманг, сизлар инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон яшайдиган янги Ўзбекистон, янги Ренессанс бунёдкорисизлар. Сизларнинг ҳаётда ўз муносиб ўрнингизни топишингиз учун давлатимиз ва жамиятимиз бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларини тўла сафарбар этади. Халқимизнинг ана шундай юксак ишончига доимо муносиб бўлинг! |
9. | Президентимиз Қурбон ҳайити табригини йўллади Ҳозирги мураккаб пандемия даврида диний ибодатларни уй шароитида адо этиш бўйича кўпни кўрган уламоларимиз томонидан билдирилган таклиф, ҳеч шубҳасиз халқимизнинг ҳаёти ва саломатлигини асрашга қаратилган энг тўғри қарордир. Ушбу улуғ айём кунларида барчамиз Қодир Аллоҳдан бутун инсоният бошидан кечираётган бундай оғир синовларни енгиб ўтишда Ўзи мададкор бўлишини сўраймиз. |