Мақола топилди: 65 та

1.Наманганни энг китобхон вилоятга айлантирамиз!

Ушбу хайрли ташаббус Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тўла қўллаб-қувватланиб, айни пайтда улар ўзлари таҳсил олган мактабларга китоблар туҳфа этмоқда.


2.Халқаро фестивалда Наманган эътироф этилди

Президентимиз очилиш маросимидан сўнг ушбу кўргазмалар билан танишди. Барча вилоятлардан келган фольклор жамоаларнинг чиқишларини томоша қилди, халқ ҳунармандчилиги маҳсулотларини кўздан кечирди. Ижодкор ва ҳунармандлар билан суҳбатлашиб, келгуси ишларига муваффақият тилади.


3."Дамас"чиларга огоҳлантириш "сигнали": Тошдек оғир эмас, қушдек енгил бўлинг!

Лекин баъзи бир “Дамас”чилар борки, янгиқўрғонлик Шавкат Турғунов шундайлардан чиқиб қолди. Ўзига тегишли “Дамас” автомашинасида лицензиясиз ҳолда йўловчи ташиётгани аниқланди. Унга энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида – 1 миллион 13 минг 650 сўм жарима жазоси берилди.


4.Шу кун мавзусига жиддий муносабат: она тилимни атай кесганлардан шоир чиқмагай

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, наманганлик шоир Носиржон Жўраев Фейсбукдаги шахсий саҳифасида интернет сайтларидан бирида эълон қилинган “Бир гуруҳ ўзбек зиёлилари рус тилига расмий мақом беришни таклиф қилдилар” номли материалга жиддий муносабат билдирди.


5.Чустлик фермернинг бошини ким эгди?

Эл ризқига чанг солиш қандай кўринишда бўлмасин қораланади. Дейлик электр энергиясида ўғринча, яширин фойдаланиш. Яна денг айбдор фермер хўжалиги раҳбари бўлса...


6.МАСТЛИК КАСОФАТИ ёхуд "Дамас"чининг қалтис хатоси

Лекин, у маст ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда текширувдан ўтказилишидан бўйин товлади. “Ғишт қолипдан кўчганда эса...”


7.Косонсойда электр ўғриси қўлга туширилди

Адолат қарор топди. “Уддабурон” истеъмолчининг қилмиши сабаб юзага келган зарар унинг ҳисобидан қопланди. Қолмишига у келтирилган зарарни тўлаши билан биргаликда жаримага ҳам тортилди. 


8.Ватанига содиқ фарзандларга янги уйлар топширилди

Наманган шаҳридаги “Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўшинлари, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар бошқармалари ходимлари учун қурилган кўп қаватли турар-жой хонадонлари калитлари топширилди.


9.Наманган футболи ривожида Франция тажрибаси қўлланади

- Наманганда футболни ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар ва мавжуд инфратузилма билан яқиндан танишдим. Кўп нарса барибир инфратузилмага боғлиқ. Бу борада икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш лозим. Бу ҳамкорликни самарали бўлиши учун эса алоҳида услуб ва дастур ишлаб чиқилади, - деди "Лион" клуби вакили Клемент Мишон.


10.Косонсойда сохта отинойи фош этилди

Бу китобларнинг барчасига давлат нашриётлари томонидан тартиб берилгани, ноқонуний эмаслиги аён бўлди. Лекин, яна айтамиз: ҳамма гап Мафтуна Сиддиқованинг қалтис қилмишида.


11.Ёшлар кўпроқ телеграм каналларни кузатмоқдами?!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов бугунги кунда барча ҳақиқий интернет маконини ўз танасида ҳис қилаётгани ҳақида гапиргани диққатимизни тортди. Унинг ҳозирда телеграм каналларга алоҳида эътибор бериш керак, чунки кўпчилик ёшлар янгиликларни айнан телеграмдан ўқиётгани, масалан, раҳбарларнинг ўзини эмоционал тарзда тутган ҳолатлари айнан телеграм каналларда тарқалаётгани ҳақидаги таъкидлари ўринли, албатта.


12.Уйчида ўнлаб оилалар вайрона ичида қолди: "Озодлик"нинг бу "иддаоси" тўғри-ми?

Ўзбекистон ҳукумати олиб бораётган эзгу ишларга мутлақо эътибор қилмайдиган, тирноқ ичидан кир қидирадиган, шов-шув кетидан қувийдиган “Озодлик” сайтида шу йил 24 июль куни аноним манбага асосланган ҳолда “НАМАНГАН – “Товон пули тўлиқ берилмагани сабаб ўнлаб оилалар вайрона ичида яшамоқда” сарлавҳали хабар эълон қилинди.


13.Наманганда "қабристон машмашаси": Ҳокимлик нима дейди?

Наманган шаҳар ҳокимлиги 2010 йил 27 декабрда тасдиқланган “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига тўлақонли риоя этади. Ўтганлар руҳини шод этиш, марҳумларга эҳтиром кўрсатиш сингари миллий қадриятларимизга ҳамиша ҳурмат билан муносабатда бўлади.


14.Муҳриддин Холиқовни хотирлаб: Бу дунё арзимас фидо бўлишга...

Ҳозирги ўзбек эстрадаси кундан кунга таназзулга юз тутиб, сон ошган сари сифат пасайиб бораётган, ғарблашиб, ғариблашиб кетаётган бир замонда Муҳриддин аканинг қўшиқлари бизга ўзбекчиликни, ўша самимий қўшиқчилик санъатимизни, ўтмишимизни, беғубор болалигимизни эслатиб туради.


15.Наманганда мудҳиш қотиллик: икки чақалоқ қасддан ўлдирилди

Янги туғилган боласини олдига кириб, уни оёқлари нотекис (нуқсонли) эканидан аччиқланган ёш она ундан қутилиш учун ўз чақалоғи билан бирга, содир этаётган қилмиши фош бўлиб қолишининг олдини олиш мақсадида шу хонада ётган шеригининг чақалоғини ҳам олиб, туғруқ комплексининг 2-қаватидан пастга улоқтириб юборади...


--> -->