Мақола топилди: 46 та

1.Наманганни энг китобхон вилоятга айлантирамиз!

Ушбу хайрли ташаббус Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тўла қўллаб-қувватланиб, айни пайтда улар ўзлари таҳсил олган мактабларга китоблар туҳфа этмоқда.


2.Тадбиркорнинг тикув машиналари қайтариб берилди

“Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган тадбир жараёнида фуқаро Шарофиддин Маҳмудов “Довдуқ аҳоли дам олиш маскани”да ҳеч қандай ҳужжатларсиз болалар кийим-кечакларини тайёрлаётганлиги ойдинлашди.


3.Наманганлик велосaёҳатчи нуронийлар Бухорога етиб борди

Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишни ўз олдига мақсад қилган азамат фахрийларимизни куни кеча Бухорога етиб келишди. Уларни кўҳна шаҳарда “Адолат” социал-демократик партияси фаоллари ҳамда жамғарма вилоят бўлими вакиллари тавозе билан кутиб олишди.


4.Шўрқўрғонда "Халқ кутубхонаси" ўз фаолиятини бошлади

Шўрқўрғонни – Шеърқўрғон, шоирлар қишлоғи сифатида донғи кетган. Қишлоқнинг Ўктам Мирзо, Санобар Бобоназарова, Тўхтахон Раҳимова, Ўктамой Холдорова, Дилором Сотиболдиева, Носиржон Жўраев каби таниқли ижодкорлари, Одилжон Ҳамробеков сингари машҳур спортчилари, ифтихорлари қаторига энди маърифатпарвар тадбиркорлари қўшилмоқда.


5.Сенатор "Саховат" уйига борди

Наманган муҳандислик-технология институти ректори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги “Миллий тикланиш” партияси гуруҳи раҳбари, профессор Одилжон Маматкаримов 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Наманган “Саховат” кекса ва ногиронлар учун интернат уйига борди.


6.ШОҲ МАШРАБГА ҲУРМАТИМИЗ ШУМИ...

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Машрабни адабиётшунос олим деб атаганини кимлардир сезди-сезмади. Катта хотира тадбирига томошабинлар номига чақирилгандай. Иқтидорли ёшлар, ҳақиқий машрабона ижодкорлар йўқ ҳисоби. Маҳзун таралган қўшиққа қўшилиб, «Аллома Машрабга муносабат шуми?!» дея йиғлагинг келади...


7.Ватан бўлмас ватандан ташқарида

Моҳи Рамазоннинг улуғ кунларида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Яқин Шарқ ва Суриядан 156 нафар аёл ва болаларнинг юртимизга қайтарилиши, уларни мамлакат раҳбари халқимиз номидан афв этиши оламшумул воқеа бўлди.


8.Ҳоким блогер мурожаатига "реакция" қилди: Отасиз оилага уй қуриб берилади

Шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мурожаатимизга тезкорлик билан муносабат билдириб, бугун соат 16:00да қўнғироқ қилишини билдирди. Айтилган вақтда ҳокимдан қўнғироқ бўлди, у киши билан Дилором опа истиқомат қилаётган хонадонга етиб бордик.


9.Наманганда тиббий хизмат: Лоқайдлик, сансоларлик ва масъулиятсизлик қачонгача давом этади?

Дўхтирларимиз ўз виждонларини ишга солиб, бошқарма бошлиғи Солижон Мўминовнинг ёнига қачон кирадилар? Таассуфки, бугунги кунда вилоятда соғлиқни сақлаш тизими раҳбарларига муаммолар бўйича халқимизнинг саволлари кўп! Аммо бунга бериладиган амалий жавоблар эса...


10.Хавотир: Блогер Наманганда қўзғолон кўтармоқчими?

Афтидан блогеримиз узоқроқдан (хориждаги “дўстлар”дан) “Юртда норозилик, ғалаён кўтариб жамияти тинчлигига раҳна соласан” деган жиддий буюртма олган кўринади. Акс ҳолда бу даражада даъваткорлик қилмасмиди? Халқнинг раҳбарларга нисбатан айтган эътирофи шунчалик энсасини қотирмасмиди?


11.Наманган давлат университети проректори Марказий сайлов комиссияси аъзолигига сайланди

23-24 август кунлари ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги 21-ялпи мажлисида Марказий сайлов комиссиясига тўққиз нафар янги аъзо сайланди. Сайловлар арафасида овозга қўйилган қуйидаги барча номзодлар Сенат томонидан маъқулланди. Алишер Исоқбоев ҳам Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолигига сайланди.


12.Президент юрт фидойиларига орден ва медаллар берди

2019 йил 28 август куни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.


13.Наманган вилояти бош солиқчиси давлат мукофоти билан тақдирланди

Адҳамжон Тиллаволдиев Наманган вилояти солиқчиларига бош бўлгач, соҳада туб ўзгаришлар қилинди. Айрим ходимлардаги ўзибўларчилик, масъулиятсизлик каби иллатларга қарши курашга киришилди. Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Ишчи-ходимларнинг шароитини яхшилаш, улар ўртасида ижро интизомини қарор топтириш, вилоятда солиқ ва бюджет тушумларини тартибга солиш бўйича ҳам сезиларли натижаларга эришилди.


14.Наманганда Халқаро тиббиёт ва фармацевтика форумига тараддуд кўрилмоқда

Форумида Австрия, Венгрия, Польша, Россия, Туркия, Жанубий Корея, Япония, Уммон, Германия, Буюк Британия, Франция, Италия, Ҳиндистон,  Миср, Исроил, Сингапур, Словакия,  Малайзия, Озарбайжон, Болгария, Эрон, Саудия Арабистони, Украина каби жаҳоннинг 30дан зиёд давлатидан 150 нафар хорижий компаниялар вакиллари ва етук олимлар қатнашадилар.


15.Наманган шаҳар ҳокимига маслаҳатчи тайинланди

Азизбек Абдувалиев 1972 йил 5 апрелда Наманган шаҳрида туғилган. 1994 йилда Тошкент давлат университетини, 2001 йили Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги журналист, сиёсатшунос. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг аъзоси.


--> -->