Мақола топилди: 10 та

1.Унвон, машина, уй: Ўзбекистонда чемпионлар шундай эъзозланади!

Шавкат Мирзиёев эришган ажойиб ғалабаси муносабати билан Муроджонга табрик йўллади. “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан мукофотлади. Чустлик чемпионга Президент совғаси сифатида Тошкент шаҳридан 3 хонали уй ва “Трекер“ автомобилининг калити тантанали тарзда топширди. 


2."Наманган ҳақиқати" газетасига янги бош муҳаррир тайинланди

Акрамжон Сатторов 1966 йил 9 ноябрь куни Наманган туманида туғилган. Маълумоти олий, 1993 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги – филолог. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг аъзоси. Оилали, уч нафар фарзанди бор.


3.Ватанга садоқат сўзларда эмас, фидойи меҳнатда аксини топади

Бугун – Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси, халқ депутатлари вилот Кенгаши депутати, “Миллий тикланиш” партияси фаоли Аҳмаджон Мусохонович Аълохўжаев туғилган кун. У қутлуғ 50 ёшини яқинлари даврасида нишонламоқда.


4.Акмал Бурхонов Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишга масъул бўлди

Акмал Эшондадаевич Бурхонов 1981 йил 26 май куни Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йили Тошкент давлат юридик институтини, 2007 йили Япониянинг Нагоя давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос. Рус, инглиз ва япон тилларини мукаммал билади. "Адолат" социал-демократик партиясининг аъзоси.


5.ЎЗБЕКИСТОНДА КАРАНТИН 15 АВГУСТГАЧА УЗАЙТИРИЛДИ

Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди. Коронавирус пандемиясига қараши курашиш бўйича Республика махсус Комиссияси қарорига асосан, Карантин чекловлари амал қиладиган даврда қуйидагиларга қатъий этибор қаратиш белгиланди:


6.Наманган тиббиётида катта йўқотиш бўлди

Наманганда бемор бўлган борки Гўзалга чиқади. Халқ онгига “Гўзал”даги тез ёрдам шифохонасида даво топиш сингиган. Бу ерда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали бор. Ушбу шифо масканини 23 йил бош шифокор сифатида бошқарган фидойи инсон Убайдулло Абдуллажонович Ҳожиматовни 68 ёшида вафот этди.


7.Наманган журналистикаси улкан чиноридан айрилди

Наманган журналистикаси оғир жудоликка учради. Шафқатсиз ўлим бутун умрини матбуотга бағишлаган, миллий журналистика ривожига салмоқли ҳисса қўшган таниқли ижодкор, камтар ва фидойи инсон, меҳрибон Устоз Одилжон ҳожи Исматуллаевни 63 ёшида орамиздан олиб кетди. Устозимиз нафақа чиққанидан кейин ҳам ижоддан, инсонларга улму-маърифат улашишдан бир зум тўхтамадилар. Фейсбук ва Телеграм тармоқларида “Fotih.uz” канали орқали маънавий-маърифий, диний, ахлоқий-тарбиявий масалаларга оид фойдали маълумотлар билан кўпчиликни баҳраманд этиб келаётган эдилар.


8.Элу юртга бахшида умр: Дилшода опа Наманган таълим тизимининг виждони эди

Давлат ва жамоат арбоби, халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати, ёшларнинг меҳрибон Устози, бошқарув илми билимдони Дилшода Дадажоновна Дадажонова ҳаёт бўлганларида бугун қутлуғ 73 ёшни қаршилаган бўларди.


9.Наманган вилоятининг собиқ ҳокими 60 ёшга тўлди

Баҳодир Турсуновичнинг саъй-ҳаракатлари билан Косонсой тумани қиёфаси тубдан ўзгариб, кўркам ва мафтункорлик касб этмоқда. Айниқса, туман маркази "Обод қишлоқ" давлат дастури доирасида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари натижасида кўрганда ҳавасни келтирадиган масканга айланди.


10.Аҳолининг ишончли ҳимоячиси

Ходимлар ишга қабул қилинган кундан, эгаллаб турган лавозими ҳамда бажарадиган ишини хусусиятидан қатъий назар ушбу кодексга бирдай риоя этишга мажбурдир. Фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала, камтар ва босиқ бўлиш, ижтимоий келиб чиқиши, иқтисодий ахволи ва бошқа омиллардан қатъий назар, ҳеч бир шахс, гуруҳ, ёки ташкилот камситилиши ёки афзал кўрилишига йўл қўймаслик жуда муҳимлиги кўрсатиб ўтилган.


--> -->