Мақола топилди: 7 та

1.Шўрқўрғонда "Халқ кутубхонаси" ўз фаолиятини бошлади

Шўрқўрғонни – Шеърқўрғон, шоирлар қишлоғи сифатида донғи кетган. Қишлоқнинг Ўктам Мирзо, Санобар Бобоназарова, Тўхтахон Раҳимова, Ўктамой Холдорова, Дилором Сотиболдиева, Носиржон Жўраев каби таниқли ижодкорлари, Одилжон Ҳамробеков сингари машҳур спортчилари, ифтихорлари қаторига энди маърифатпарвар тадбиркорлари қўшилмоқда.


2.Ватан бўлмас ватандан ташқарида

Моҳи Рамазоннинг улуғ кунларида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Яқин Шарқ ва Суриядан 156 нафар аёл ва болаларнинг юртимизга қайтарилиши, уларни мамлакат раҳбари халқимиз номидан афв этиши оламшумул воқеа бўлди.


3.Ҳайитга муносиб туҳфа: "Ҳидоя" талабалари янги бинода!

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртида талабаларга қулай шароитларни ҳозирлаш мақсадида қисқа фурсатларда 10 миллиард сўм маблағ эвазига янги, замонавий, муҳташам, кўркам ўқув биноси, мажлислар зали, спорт залидан иборат  муҳташам мажмуа Муборак Рамазон ҳайити байрами арафасида қад ростлади.


4.Наманганда абитуриентлар номидан тестга кирган уч талаба қўлга тушди

Фуқаро А.К.Д. “мижоз” абитуриентларни 3 минг 500 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. “Калла” бўлишга сўз берган “учар” талабаларга уларга бириктирилган “мижоз” шартнома асосида ўқишга кирса 800 АҚШ доллари, “грант”га кирадиган бўлса 1 минг 200 АҚШ доллари беришини айтади.


5.Камбағални отнинг устидаям ит қопади: Талабаларнинг ҳолини ким ўйлайди?

Нега ўзгаришлар фақатгина Тошкент шаҳри ва бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларнинг даромадларидан келиб чиқиб белгиланмоқда? Наҳотки, улар юртимизнинг олис ҳудудларида бўлмаган, мактаб ва қишлоқ врачлик пунктидан бошқа бирор бир бюджет ташкилот фаолият олиб бормайдиган 10 минглаб қишлоқларни, аҳоли ишсизликдан, йўқчиликдан азият чекиб яшаётганини кўрмаган?


6.Президент: Тўғри гапни гапирган одам – ислоҳотларга хайрихоҳ

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифининг иккинчи кунида вилоят фаоллари билан йиғилишда иштирок этди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз, кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш орқали доимий даромад манбаларига эга бўлишларига кўмаклашиш, камбағалликни қисқартириш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва кичик саноат зоналари ташкил этиш каби долзарб масалаларга эътибор қаратди.


7.Тўрақўрғондаги машҳур узумзорлар довруғи тикланади

Ҳар бир соҳада тартиб-қоида бўлиши зарур. Ҳудудларимиздаги янги ташаббуслардан хабар топиб хурсанд бўлдик. Телевизорда бошқа мамлакатларда ердан фойдаланишдаги омилкорликни кўриб, улардан минг карра унумдор тупроғимизнинг умри беҳудага ўтаётганидан ҳайрон қолардим. Мана, бизда томорқаларда йилига 4 мартагача ҳосил олиняпти. Одамларимиз ҳам шундай ишлаш ва яшашни  ўрганишлари керак.


--> -->