Мақола топилди: 24 та

1.Наманганни энг китобхон вилоятга айлантирамиз!

Ушбу хайрли ташаббус Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тўла қўллаб-қувватланиб, айни пайтда улар ўзлари таҳсил олган мактабларга китоблар туҳфа этмоқда.


2.Наманганда Халқаро бизнес форуми: Инвесторлар нима дейди?

Айтмасам бўлмас, номи “субҳон” деган қантдек ўрикнинг таъми оғзимда қолди. Вилоятингиз раҳбари тўғри қайд этди, яъни Наманганнинг гилос ва ўриклари Англиянинг ва Ҳиндистон пойтахтларининг супермаркетларидан муносиб ўрин эгаллабди.


3.Президент мактабига синовлар бошланди

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуаси муҳташам спорт залининг баланд деворига видеопроектор воситасида нурли соат рақамлари 09:00 ни кўрсатиши билан имтиҳон бошлангани эълон қилинди.


4.Президент қарори амалда: Попда парашют спорти секцияси очилди

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги Поп тумани ўқув-спорт техника клуби қошида вилоятдаги илк парашют спорт секцияси иш бошлади.


5.Шу куннинг мавзуси: Мажбурий меҳнатга қандай жазо бор?

Ижтимоий тармоқлар ва етакчи интернет сайтларида вилоятимизнинг Косонсой ва Чуст туманларида ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этилаётганлиги билан боғлиқ хабарлар ёритилгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.


6.Андрей Канчельскис: Наманган ҳокими – жонкуяр, ёрдамчилари эса...

Намангандан ҳеч қайси мураббий яхшиликча кетмаган. Лекин мен нолисам, уят. Мени қўлларида кўтариб юришди. Биз катта натижаларга эришмаган бўлсак-да, “топ” жамоаларга бошоғриқ бўла олдик. "Навбаҳор" 14 йил деганда медални қўлга киритди.


7.Муҳриддин Холиқовни хотирлаб: Бу дунё арзимас фидо бўлишга...

Ҳозирги ўзбек эстрадаси кундан кунга таназзулга юз тутиб, сон ошган сари сифат пасайиб бораётган, ғарблашиб, ғариблашиб кетаётган бир замонда Муҳриддин аканинг қўшиқлари бизга ўзбекчиликни, ўша самимий қўшиқчилик санъатимизни, ўтмишимизни, беғубор болалигимизни эслатиб туради.


8.Саводни қачон ислоҳ қиласиз, жаноб "Либерал"чилар!?!

Ўз-ўзидан ҳақли савол туғилади: “Ислоҳот” сўзини тўғри ёзишни билмайдиган, уни “ислоҳит” дея нотўғри ёзадиган Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан қандай қилиб “изчил ислоҳотлар”ни, мамлакатимизнинг “ёрқин келажаги”ни кутиш мумкин!?!...


9.САЙЛОВ - ЭЛГА КЕЛГАН ТЎЙМИ?!

Балки аввалги сайловлардан муваффақиятли ўтган депутатлар фаолиятидан қониқмагандирмиз. Бироқ сайланадиган янги ноиблар хотиржам юришолмайди ва бунга сайловчиларнинг ўзи ҳам йўл қўймайди. Энди депутатлар виждонан, масъулият билан ишлашга мажбур, халқ қатъий талаб қилади. Шунинг учун бешта сиёсий партиядан кўрсатилган номзодларни яхшилаб ўрганинг, ўйлаб қарор чиқаринг.


10.Йил номига муносиб бўлайлик!

Президентимиз томонидан коррупцияни илдизи билан қуритиш мақсадида таклиф этган “ҳалоллик вакцинаси” хусусидаги фикрлари ҳар қандай тафаккур соҳибини фикрлашга чорлайди. Гарчи бу вакцина оламнинг бир зарраси бўлсада, қалбларни тўғри йўлга бошлайдиган виждоннинг бир бўлаги десак тўғри бўлади. 


11.Сенатор коронавирус ҳақида: Қани ишонч ва қатъиятимиз?!

Баъзи бир ҳамюртларимиз Бош вазир ўтказган брифингдан кейин ваҳимага тушиб, бошқаларнинг хотиржамлигига ҳам рахна солаётгани, таҳликани кучайтираётгани ташвишлидир. Бу бозорларга ёпирилиб, керак-нокерак товарларни захира қилишга киришгани кишини ҳайрон қолдиради. Қани ишонч ва қатъиятимиз?!


12.ПРЕЗИДЕНТ КОРОНАВИРУС БЎЙИЧА ХАЛҚИМИЗГА МУРОЖААТ ҚИЛДИ

Бутун халқимиз аниқ билиши керак: биз коронавирусга қарши кураш фаолиятини ошкоралик тамойиллари асосида олиб боряпмиз. Жаҳон жамоатчилигини ҳам, халқимизни ҳам вақтида хабардор этиб боряпмиз. Керакли чораларни янада кучайтирамиз. Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади, деб ишонаман.


13.Президент: Тўғри гапни гапирган одам – ислоҳотларга хайрихоҳ

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифининг иккинчи кунида вилоят фаоллари билан йиғилишда иштирок этди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз, кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш орқали доимий даромад манбаларига эга бўлишларига кўмаклашиш, камбағалликни қисқартириш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва кичик саноат зоналари ташкил этиш каби долзарб масалаларга эътибор қаратди.


14."Зато"дан воз кечиш вақти келди!

Ватани, аждодларидан ғурурланган одам ўз тилини ҳам ҳурмат қилиши керак. Қачонгача бекатни “астановка”, озиқ-овқат маҳсулотларини “продукта” деймиз? Аллақачон “зато”, “только” каби кундалик қўллашга одатланиб қолган сўзлардан воз кечишимиз керак эди. Тилга ҳурматни ҳаммамиз ўзимиздан, ўз оиламиздан бошлашимиз лозим. Менинг назаримда, тилимизга ҳурмат кўрсатишни қонун билан мустаҳкамланишини кутиш шарт эмас эди...


15.Наманган шаҳрида икки қўшнининг жанжали аянчли тугади

Халқимизда "Қўшничилик минг йилчилик", деган ҳикмат бежиз айтилмаган. Афсуски, Наманган шаҳридаги маҳаллалардан бирида икки қўшнининг муросасизлиги аянчли фожиа билан якунланди. Шу йил 4 август куни соат 16:30ларда 61 ёшли фуқаро яшаш уйи олдида қўшниси 1986 йилда туғилган фуқаро билан “Молхонангни ҳидидан яшаш хонадонимда ўтириб бўлмаяпти” - деб, ўзаро жанжаллашиб қолади ва...


--> -->