Мақола топилди: 24 та

1.ОПEК Наманганга 54 миллион доллар кредит ажратди

Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (ОПEК) қошидаги Халқаро ривожланиш фонди (ОФИД) Бошқарувчилар кенгаши томонидан Наманган вилояти Янгиқўрғон туманининг 22 та аҳоли пункти ва қисман Наманган шаҳрини ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган лойиҳа тасдиқланди. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси хабардор қилинди.


2.ОПEК Наманганга 54 миллион доллар кредит ажратди

Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (ОПEК) қошидаги Халқаро ривожланиш фонди (ОФИД) Бошқарувчилар кенгаши томонидан Наманган вилояти Янгиқўрғон туманининг 22 та аҳоли пункти ва қисман Наманган шаҳрини ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган лойиҳа тасдиқланди. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси хабардор қилинди.


3.Президент Ўзбекистон аҳлини Ҳайит билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табригини йўллади.


4.Наманганда Халқаро бизнес форум бошланди: 311 миллион долларга яқин битимлар имзоланади

Форум тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров нутқ сўзлайди.


5.Наманган Халқаро бизнес форумига чорлайди!

Шу йилнинг 7-8 июнь кунлари Наманганда “Doing Business with Namangan-2019” Халқаро инвестиция форуми ва “Made in Namangan-2019” Наманган вилояти ишлаб чиқарувчиларининг миллий кўргазмаси бўлиб ўтади.


6.Бутунжаҳон универсиадаси: Ҳумоюн ғолиблар қаторида!

Ватанимиз шаъни ва довруғи учун баҳсларга киришган Наманган давлат университети талабаси Ҳумоюн Султонов “Кичик Олимпида”нинг ғолиблари қаторидан ўрин эгаллашга муяссар бўлди.


7.Наманганда Хёндэ автозаводи давлат рўйхатидан ўтказилди

Давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома "Evergreen Motors” компанияси президенти Ким Чанг Кеонга тантанали топширилди.


8.Ҳоким бошчилигидаги Наманган шаҳри делегацияси Покистонда!

Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги делегация таркибидан шаҳар ҳокимлиги, тадбиркор-ишбилармон доиралар вакиллари ва Наманган муҳандислик-технология институтининг профессор-ўқитувчилари вакиллари ўрин олишган.


9.Наманган муҳандислик-технология институти Покистондаги нуфузли олийгоҳ билан ҳамкорлик ўрнатди

Икки томонлама тузилган битимга мувофиқ, Наманган муҳандислик-технология институтида Покистондаги университет билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган текстиль маҳсулотларини жаҳон стандартлари даражасида синовдан ўтказиш ва сертификациялаш лабораториясини ташкил этилади. Иккала олий таълим муассасаларининг педагоглар ва талабаларининг ўзаро тажриба алмашинуви йўлга қўйилади.


10.Саводни қачон ислоҳ қиласиз, жаноб "Либерал"чилар!?!

Ўз-ўзидан ҳақли савол туғилади: “Ислоҳот” сўзини тўғри ёзишни билмайдиган, уни “ислоҳит” дея нотўғри ёзадиган Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан қандай қилиб “изчил ислоҳотлар”ни, мамлакатимизнинг “ёрқин келажаги”ни кутиш мумкин!?!...


11.САЙЛОВ - ЭЛГА КЕЛГАН ТЎЙМИ?!

Балки аввалги сайловлардан муваффақиятли ўтган депутатлар фаолиятидан қониқмагандирмиз. Бироқ сайланадиган янги ноиблар хотиржам юришолмайди ва бунга сайловчиларнинг ўзи ҳам йўл қўймайди. Энди депутатлар виждонан, масъулият билан ишлашга мажбур, халқ қатъий талаб қилади. Шунинг учун бешта сиёсий партиядан кўрсатилган номзодларни яхшилаб ўрганинг, ўйлаб қарор чиқаринг.


12.ҚЎЛГА ТУШГАН ҚОНУНБУЗАР "ТАДБИРКОР"ГА АЙЛАНАДИМИ? ёхуд 650 минг доллар билан ушланган қонунбузар ДХХни нега айбламоқда?

BBC каби нуфузли нашрнинг бундай бир томонлама баёнот асосида Ўзбекистонда тадбиркорларга ҳамда инвесторларга, хорижлик ишбилармонларга яратилаётган шароитларни шубҳа остига олувчи материал эълон қилиши ҳайрон қолдирди очиғи. Боз устига ўз хизмат ваколати доирасида қонунбузарликнинг олдини олиб, уни судга оширган ДХХга субъектив баёнот асосида қора чаплашга уринишни тушуниб бўлмайди.


13.Чемпионликни аҳд қилган "Навбаҳор" янги футболчиларини таништирди

“Навбаҳор” жамоаси янги мавсумга муносиб ҳозирлик кўрди. “Лочинлар” тайёргарлик жараёнларини пойтахтимизда ва Туркияда олиб бордилар. Салкам бир ой давом этган Европа йиғини давомида етакчи жамоаларга қарши ўтказилган саккизта ўртоқлик учрашувида мураббийлар талабга мос келадиган футболчиларни синаб кўришди. Натижада “Навбаҳор” сафига муносиб 25 футболчи саралаб олинди.


14.Коронавирус Ўзбекистонда: Таълим масканлари ёпилди. Наврўз умумхалқ сайллари бекор қилинди

Коронавирус сабабли Ўзбекистонда барча таълим муассалари карантинга олинади. Олийгоҳ талабалари, коллеж, лицей ва мактаб ўқувчилари, болалар боғчаси тарбияланувчиларига 16 мартдан таътил берилади. Наврўз умумхалқ сайллари ўтказилмайди. Оммавий маросимлар, улоқ-кўпкари, кураш каби одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар вақтинча бекор қилинади. Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади.


15.Президент ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси жамиятга қандай манфаат келтиради?

Жамоатчилик палатаси давлат органлари ва ташкилотларига қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан Жамоатчилик палатаси сўровини юбориш ҳуқуқига эга бўлмоқда.


--> -->