Мақола топилди: 10 та

1."Макшрейдор" Наманганга нега борди?

    Ўзбекистон ўзининг бой ер ости ва усти табиий ресурсларига эга мамлакат ҳисобланади. Шундай   экан, айни пайтда тадбиркорлар томонидан адир ва тоғлар, дарёлардан қурилиш саноати учун зарур   хом ашё олиб, даромад   олаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Хўш, уларнинг барчаси белгиланган   тартиб асосида фаолият олиб боряпти-ми?


2.Жаҳон банки НамМТИ лойиҳасига 80 минг доллар ажратди

Наманган муҳандислик-технология институтининг “Тўқимачилик саноатида юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун инновацион ўқув марказини яратиш” лойиҳаси Жаҳон банки томонидан 80 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ билан молиялаштирилди.


3.Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси: Нималар ўзгарди? қандай наф беради?
Олдинги Солиқ кодекси бўйича ортиқча олинган маблағларнинг ойлар давомида чўзилиб қайтарилиши тадбиркорлик субъектларнинг фаолиятига зиён етказган бўлса, эндиликда солиқ органи тадбиркорларга ортиқча тўлов суммасини қайтариш билан бирга ҳар бир кечиктирилган кун учун фоиз тўлаб беради.

4.Президент фармони: Каронавирусга қарши курашиш учун 10 триллион сўм сарфланади

Фармонга мувофиқ, Молия вазирлиги ҳузурида Инқирозга қарши 10 триллион сўм ҳажмдаги жамғарма тузилди. Йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинади ва қийналган корхоналарга солиқ қарзлари учун пеня ҳисоблаш тўхтатилади. Бундай қийин шароитда тадбиркорни бирорта текширувчи безовта қилмайди.


5.Чекка қишлоқда камбағал оилалар камайтирилади

“Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида бир жойда экспортбоп сифатли маҳсулот етиштирилади, камбағал оилалар доимий даромад манбаларига эга бўлади ва бандлиги таъминлади. Яна бир қулайлиги - маҳсулотни етиштиришда кўчат, сув, минерал ўғит ҳамда бозор таъминоти етакчи тадбиркор томонидан кафолатланади. Айни пайтда Чортоқ туманидаги 800 та камбағал оила аъзоларининг бандлиги таъминланди.


6.Президент топшириғи: Поп ва Чустда 1 500 хонадонга 20 мингта қўй ва эчки тарқатилади

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи давомида Учқўрғон тумани Норин дарёси бўйида жойлашган ноёб балиқ турларини ишлаб чиқариш корхонасини бориб кўрди. Вилоятда қишлоқ хўжалигининг турли тармоқлари, хусусан, балиқчилик, чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, эчкичиликни ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар тақдимоти билан ҳам танишди.


7.Шавкат Мирзиёев: Наманганнинг меҳнаткаш ва илмли халқи яхши яшашга муносиб

Cаноат, кичик ва ўрта бизнес, ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш соҳалари вилоят иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли даромадларини оширишнинг энг муҳим драйверлари бўла олади. Ушбу соҳалар бўйича Наманганда катта тажриба бор. Вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш орқали муҳтож оилаларнинг 12 мингдан зиёд ишсиз аъзоларини банд қилиш ва йил охирига қадар камбағал оилалар сафидан чиқариш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.


8.Тўрақўрғондаги машҳур узумзорлар довруғи тикланади

Ҳар бир соҳада тартиб-қоида бўлиши зарур. Ҳудудларимиздаги янги ташаббуслардан хабар топиб хурсанд бўлдик. Телевизорда бошқа мамлакатларда ердан фойдаланишдаги омилкорликни кўриб, улардан минг карра унумдор тупроғимизнинг умри беҳудага ўтаётганидан ҳайрон қолардим. Мана, бизда томорқаларда йилига 4 мартагача ҳосил олиняпти. Одамларимиз ҳам шундай ишлаш ва яшашни  ўрганишлари керак.


9.Водий вилоятлари ҳокимлари: 2020 йилда ким, қандай ишлади?

Бу йилдан бошлаб, Ўзбекистон тарихида илк бор барча туман, шаҳар ва вилоят ҳокимлари 2020 йил давомида қилган ишлари ва 2021 йил учун белгиланган режалари бўйича халқ олдида мурожаатнома ўқиб эшиттиришди. Водий вилоятлари ҳокимлари ҳисоботларидан келиб чиқиб, вилоят ҳокимларининг рейтингини тузишга қарор қилдик.


10.1 ноябрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Хўш, ноябрь ойидан Ўзбекистонда нималар ўзгаради? Эътиборингизга, 2021 йил 1 ноябрь кунидан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этамиз.


--> -->